Канада бош вазири Жастин Трюдо матбуот анжуманида Дональд Трампнинг АҚШдаги намойишларга билдираётган муносабати ҳақидаги саволга жавоб беришда узоқ вақт давомида индамай турди. Guardian News ушбу ҳолат акс этган видеони YouTube’даги каналига юклаган.
«Қўшма Штатларда содир бўлаётган воқеаларни қўрқинч ва хавотир билан кузатиб боряпмиз. Одамларни бирлаштириш, уларни тинглаш, бир неча ўн йилликлардан бери вазият аста-секин яхшиланаётганига қарамай адолатсизликнинг давом этаётганини тан олиш вақти келди», – деган Трюдо узоқ давом этган сукутдан кейин.
Шунингдек, Жастин Трюдо саволга жавоб берган вақтида Трампни эслатишдан ўзини тийган ва унинг исмини айтмаган.
Эслатиб ўтамиз, Миннеаполисда 46 ёшли афро-америкалик Жорж Флойднинг полициячилар томонидан қийноққа солиниши ва касалхонада вафот этиши оқибатида АҚШнинг ўнлаб шаҳарларида норозилик намойишлари ўтказила бошлаган.
Мавзуга доир: «Уларни 10 йилга қамоққа тиқиш керак». Трамп полиция зўравонлигига қарши намойиш ўтказаётганларни ҳибсга олишга чақирди
Изоҳ (0)