Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 225 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Мамлакат бўйлаб касаллар сонининг ортиши 1,9 фоизни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:

  • Ғарбий Қозоғистон вилояти — 40 (5,8 фоиз);
  • Олмаота — 39 (1,5 фоиз);
  • Қизилўрда вилояти — 30 (7,2 фоиз);
  • Нур-Султон — 23 (1 фоиз);
  • Атирау вилояти — 21 (1,9 фоиз);
  • Чимкент — 21 (2,4 фоиз);
  • Манғистов вилояти — 17 (5,8 фоиз);
  • Ақтўбе вилояти — 14 (4 фоиз);
  • Шарқий Қозоғистон вилояти — 6 (4,2 фоиз);
  • Олмаота вилояти — 5 (1,3 фоиз);
  • Жамбил вилояти — 5 (1,3 фоиз);
  • Костанай вилояти — 2 (1,1 фоиз);
  • Шимолий Қозоғистон вилояти — 2 (3,4 фоиз).
Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 11 796 кишига етган. Ҳозирга қадар 5941 киши соғайган, 44 киши вирус қурбонига айланган.

Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланган яна уч киши вафот этди. Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 қурбонлари сони 20 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Kloop хабар берди.

3 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда яна 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган:

  • Бишкек — 16;
  • Норин вилояти — 7;
  • Ўш вилояти — 1;
  • Жалолобод вилояти — 1;
  • Боткен вилояти — 1.
Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 1871 кишига етган, ҳозирга қадар 1265 бемор соғайган.

Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4100 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».

Маълумотларга кўра, мамлакатда ўтган бир сутка ичида яна 87 кишида COVID-19 аниқланган. Шунингдек, ҳозирга қадар вирус билан касалланганларнинг 2089 нафари соғайган, қурбонлар сони эса ўзгаришсиз қолмоқда — 47 киши. Тожикистон шифохоналарида коронавирус ташхиси қўйилган 1612 бемор қолмоқда, 393 кишига жавоб берилган.

Афғонистонда 2 июнь ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 16,5 минг кишидан ошиб кетди, камида 270 киши вирус қурбонига айланган, деб хабар беради Tolo News.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 16 509 кишини, соғайганлар 1450 кишини ташкил этмоқда.

Ўтган бир сутка ичида яна 759 кишида коронавирус аниқланган ва 5 киши вафот этган.

Ўзбекистонда 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 3769 нафарга етди. Ҳозирда мамлакатда 846 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда. Шу вақтгача 2908 нафар бемор соғайган, 15 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар