Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра 28 тага ошди. Касалланганларнинг умумий сони 3843 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг 15 таси Навоий вилоятида, 2 таси Тошкент шаҳрида, 1 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 таси эса карантин марказидаги (шундан 9 таси Москвадан чартер рейс билан келган, 1 таси эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода) фуқаролар орасида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 46 нафарга кўпайиб, 3815 нафарга етгани хабар қилинганди. 3 июнь куни Тошкентда 72 ёшли эркак вафот этди ва Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган беморлар сони 16 нафарга етди.
Изоҳ (0)