Навоий вилояти Кармана тумани «Боғишамол» МФЙдаги хонадонлардан бирига кириб қолган илон қутқарувчилар томонидан ушланди, деб хабар беради вилояти ФВБ матбуот хизмати.
Хонадон эгаси Р.А. исмли фуқаро Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, уйига илон кириб олганлигини маълум қилган.
Олинган хабар асосида бошқарма Ёнғин қутқарув отряди ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, илонни тутиб, хавфни бартараф этган.
Таъкидланишича, илон хавфсиз ҳудудга қўйиб юборилган.
Аввалроқ Қашқадарёдаги кўп қаватли уйлардан бирига кириб қолган илон қутқарувчилар томонидан ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)