«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.
«Гонконг учун хавфсизлик борасидаги қонунчилик батамом Хитойнинг ички ишларига тааллуқли ва хориж давлатларининг бунга аралашишга ҳожат йўқ», – Ли Чжаомин, Хитой Халқ Республикасининг Буюк Британиядаги элчиси.
https://twitter.com/AmbLiuXiaoMing/status/1266441263034884096
«Хитой ‘бир мамлакат – икки тизим’ тамойилини ‘бир мамлакат – бир тизим’ тамойили билан алмаштирди. Гонконг энди махсус диққат-эътиборга молик эмас. Хитой сиёсатига қарши Дональд Трамп Гонконг учун истисноларни олиб ташлаш сиёсатини юргиза бошлайди», – Кайли МакЭнани, Оқ Уй матбуот котиби.
https://twitter.com/PressSec/status/1266472078863196161
«Falcon 9 номли ракета орибитага фазо кемасини олиб чиқди ва муваффақиятли тарзда белгиланган майдонга қўнди. Бу SpaceX компанияси яратган кўп марта учишга мўлжалланган ракетадир», – Михаил Комадовский, «Америка Овози» радиоси рус хизмати мухбири.
https://twitter.com/komadovsky/status/1266815930174144514
«Космик фаолият долзарб бўлмаган кўп йиллардан сўнг Falcon 9 ракетасининг учирилиши тарихий воқеа бўлди. Мен мексикалик ва мичоаканлик фазогир Хосе Эрнандесни илиқ хотиралар билан ёдга оламан», – Фелипе Кальдерон, Мексика президенти.
https://twitter.com/FelipeCalderon/status/1266816274476171265
«Миллионлаб америкалик Америкада сақланиб қолаётган ирқчиликдан жунбушга келиб, ҳукуматга қарши чиқмоқда. Бизнинг давлатимиз ва миллатимизни қайта қуриш айни шу дамдан бошланиши керак. Қатъият ва ҳамфикрликда ирқчилик ва унинг асосий сабабларига диққат қаратиши жоиз», – Гевин Ньюсом, Калифорния губернатори.
https://twitter.com/GavinNewsom/status/1266850781090598912
«АҚШ ва Эрон тўғридан-тўғри мулоқот қилмаяпти, деб айтиб бўлмайди. Зариф (Эрон ташқи ишлар вазири) ва Майк Помпеонинг (АҚШ давлат котиби) Twitter’даги даҳанаки жанги.
Майк Помпео:
‘Сизлар гейларни дорга осасизлар, аёлларни тошбўрон қиласизлар, яҳудийларни ўлдирасизлар’.
Жавод Зариф:
‘Айримлар қора танлилар ҳаёти аҳамиятга эга эмас деб ўйлайди. Бизнинг олдимиздаги вазифамиз бутун дунё ирқчиликка қарши курашда бурчли эканини англаш. Ирқчиликка қарши дунё яратиш пайти’», – Фарноз Фасиҳий, The New York Times журналисти.
https://twitter.com/farnazfassihi/status/1266893373287403525
«Сизларнинг дардингизни, нафратингизни, умидсизлик ва тушкунликда эканингизни тушуниб турибман. Адолатга, дарҳақиқат, анчадан бери кўз юмилди. Исён, мародёрлик, ўт қўйиш чора эмас. Уюшинг. Ўтиринг. Туринг. Овоз беринг. Яратувчи бўлиб ҳаракат қилинг, бузғунчи бўлиб эмас», – Жон Льюис, Жоржия штатидан сайланган конгрессмен.
https://twitter.com/repjohnlewis/status/1266878938049101826
«Тўрт йил муқаддам президент Дональд Трамп Америка халқига қарата ‘Коинотнинг сирларини очиш учун янги минг йилликнинг яратилиши арафасида турибмиз’ деганди. Бугун АҚШ яна бир марта америкалик астронавтларни Америка ракеталарида Америка тупроғидан фазога юбормоқда», – Майк Пенс, АҚШ вице-президенти.
https://twitter.com/Mike_Pence/status/1266893575243141124
«Жорж Флойднинг Миннеаполис кўчаларида ҳалок бўлиши – қайғули фожиа. Бу содир бўлиши керак эмас эди. Бу барча америкаликлар қалбини қўрқинч, нафрат, қайғуга кўмди», – Оқ Уй Twitter-саҳифаси.
https://twitter.com/WhiteHouse/status/1266846190001422337
«Жорж Флойд ўлдирилди. Бунда қўли бор ҳар бир полиция зобити жавобгарликка тортилиши керак», – Камала Харрис, АҚШ президентлигига номзод.
https://twitter.com/KamalaHarris/status/1267191899787595777
«Эрон ҳукумати АҚШ ҳукуматидан ўз халқига нисбатан шафқатсизликни тўхташига чақирмоқда. Мен эса президент Донлад Трампнинг қуйидаги твитини ёдга олдим:
‘Эрон раҳбарларига. Намойиш қилаётган эронликларни ўлдирманг. Ҳукуматингиз минглаб инсонларни ҳалок қилди ёки ҳибсга олди. Дунё эса сизни кузатмоқда. Энг муҳими, АҚШ сизни кузатмоқда. Интернетни уланг ва журналистларга эркин ҳаракатланишига рухсат беринг. Буюк Эрон халқини ўлдиришни тўхтатинг!», – Филип Обин, Нигерия вице-президентининг ОАВ бўйича маслаҳатчиси.
https://twitter.com/PhilipObin/status/1267363650240688128
«Америкадаги айрим полиция зобитлари Жорж Флойд хотираси учун тиз чўкди, бошқалар эса ўзгаришлар қилиш кераклигига чақириб юришларини давом эттирди. #BlackLivesMatter», – The Telegraph нашри.
https://twitter.com/Telegraph/status/1267530407551160321
«‘Бизга ДЖ, қўшиқчи, пойгачи керак эмас, бизга президент керак’. Етти нафар намойишчи Нью-Йоркда БМТ рўпарасида намойиш уюштирди. Ғарб демократияси стандартларида етти киши намойиш қилиш учун камлик қилади, аммо Туркманистон ҳақида гап кетганда уларнинг журъати таҳсинга лойиқ», – Давид Канкарини, Марказий Осиё масалалари билан шуғулланувчи тадқиқотчи.
https://twitter.com/davidecancarini/status/1267545166958788608
«Борис Жонсон, Ангела Меркель, Жастин Трюдо Дональд Трампнинг Путинни G7 саммитига чақириш таклифини рад қилди», – Ян Бреммер, сиёсий таҳлилчи.
Johnson, Merkel, Trudeau reject Trump invitation of Putin to G7. #GZero
— ian bremmer (@ianbremmer) June 1, 2020
«Ўз ҳуқуқлари учун ва қора танлилар Америкада ҳар куни дуч келадиган даҳшатли адолатсизликарга қарши намойиш қилаётганларни қўллаб-қувватлайман», – Эллен ДеЖенерес, ҳажвчи, Ellen Show кўрсатуви бошловчиси.
I support the protestors who are exercising their rights and standing up against the horrible injustices that Black people in America face everyday.#BlackLivesMatter
— The Ellen Show (@TheEllenShow) May 31, 2020
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)