Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 263 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: «Капитал.кз»

Фото: «Капитал.кз»

Мамлакат бўйлаб касаллар сонининг ортиши 2,3 фоизни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:

  • Нур-Султон шаҳри — 59 (2,7 фоиз);
  • Олмаота шаҳри — 29 (1,1 фоиз);
  • Ғарбий Қозоғистон вилояти — 27 (4,1 фоиз);
  • Қарағанда вилояти — 24 (2,6 фоиз);
  • Манғистов вилояти — 19 (7,1 фоиз);
  • Чимкент шаҳри — 18 (2,1 фоиз);
  • Қизилўрда вилояти — 16 (4 фоиз);
  • Олмаота вилояти — 15 (4,2 фоиз);
  • Атирау вилояти — 14 (1,3 фоиз);
  • Жамбил вилояти — 13 (3,4 фоиз);
  • Павлодар вилояти — 11 (5,3 фоиз);
  • Шарқий Қозоғистон вилояти — 7 (5,2 фоиз);
  • Ақтўбе вилояти — 6 (1,7 фоиз);
  • Туркистон вилояти — 5 (1,3 фоиз).
Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 11 571 кишига етган. Ҳозирга қадар 5587 киши соғайган, 41 киши вирус қурбонига айланган.

Қирғизистонда 2 июнь ҳолатига кўра, яна 28 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Kloop хабар берди.

Коронавирусга чалинган янги касаллар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:

  • Бишкек — 11 киши;
  • Норин вилояти — 1 киши;
  • Ўш шаҳри — 16 киши.
Аниқланган барча ҳолатлар — четдан кириб келган.

Ўтган бир сутка ичида 2 нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланган. Уларнинг барчаси Ўш шаҳридан. Шунингдек, 2 нафар тиббиёт ходимига стационарлардан жавоб берилган.

Қирғизистонда ҳозирга қадар коронавирусга чалинганлар сони 1845 кишига етди. Ўтган бир сутка давомида 38 бемор соғайган бўлиб, мамлакатда вирусдан даволанишга муваффақ бўлган жами беморлар сони 1219 кишига етган.

Ҳозирда 609 киши стационарларда қолмоқда, уларнинг 4 нафари жонлантириш бўлимида.

Тожикистонда 1 июнь ҳолатига кўра, яна 83 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, бутун мамлакат бўйлаб вирусга чалинганларнинг жами сони 4013 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».

Маълумотларга кўра, мамлакатда COVID-19’га чалинган беморларнинг 2089 нафари даволанишга муваффақ бўлган, кетма-кет беш кундан буён вирус қурбонлари сони ўзгаришсиз қолмоқда — 47 киши. Шунингдек, Тожикистон касалхоналарида 1814 киши даволанмоқда.

Ўзбекистонда 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 3718 нафарга етди. Айни вақтда мамлакатда 844 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, уларнинг 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 2859 нафари соғайган, 15 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар