Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сардобаликларни табиий газ билан таъминлаш учун газ тақсимлаш станцияси қурилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса туфайли содир бўлган сув тошқини ҳавза яқинидаги 4,5 мингга яқин аҳоли хонадонлари ва бошқа иншоотларга турли даражада зарар келтирганди.

Хабарда қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши доирасида ҳудудда шу кунларда қайта қуриш ва бунёдкорлик ишлари жадал тусда давом этмоқда.

Бу жараёнга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, «Учтом» қўрғони ҳудудида янги Газ тақсимлаш станцияси (ГРС) ва 14,2 километр магистрал газ тармоқ қурилиши режалаштирилиб, тезкор суръатда иш бошлаб юборилган.

Объектга 22 та техника воситалари, жумладан, 1 та эксковатор, 2 та бульдозер, 2 та трубаукладчик, 1 та автокран, 4 та пайвандлаш агрегати, 6 та оғир юк машинаси (самосвал), 2 та автобус, 2 та УАЗ, 1 та треллер, 1 та ёқилғи ташиш машинаси ва 6 та махсус қувур ташиш машинаси) ва 90 нафар ишчи-ходим жалб қилинган.

«Айни дамда 4 участкага бўлинган ҳолда ер текислаш, қувурларни пайвандлаш ва бошланиш нуқтасига қувур тортиб бориш ишлари бошлаб юборилди. Станция ишга тушгач, яқин атрофдаги учта аҳоли пунктини табиий газ билан таъминлаш имконияти яратилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Сардобадаги талафотдан жабр кўрган 12 та аҳоли пунктининг барчаси электр энергияси билан таъминлангани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар