ПСЖ дарвозабони Марчин Булка 28 май, пайшанба куни автомобилида ЙТҲга учради.

Польшада бўлиб турган 20 ёшли футболчи олдиндаги автомобилни қувиб ўтиш вақтида бошқарувни йўқотган ва Hyundai’га бориб урилган. Натижада Булка ижара олган Lamborghini пачоқ бўлган.

Польшалик ўйинчининг ўзига жароҳат етмаган. Hyundai ҳайдовчиси ва йўловчиси кичик жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Булка 2019 йилнинг ёзида «Челси»дан эркин агент сифатида ПСЖга ўтганди. Муддатидан аввал якунланган Лига 1 жорий мавсумида дарвозабон жамоасининг битта ўйинида қатнашиб, чемпионликка эришди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!