Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Барселона» собиқ дарвозабони Виктор Вальдес Испания тўртинчи дивизионида иштирок этадиган клуб бош мураббийига айланди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

38 ёшли мутахассис «Орта» клубини бошқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Якунланган мавсумда «Орта» мусобақани 10-ўринда якунлади.

Вальдес 2019 йилда «Барселона» ёшлар жамоаси бошқарувига тайинланганди, бироқ уч ой ўтиб мазкур лавозимдан бўшатилган.

Виктор «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 1995—2014 йиллар мобайнида клуб тизимида фаолият юритган. Асосий жамоа сафида 2000 йилда дебют қилган дарвозабон «Барса» билан 21 та совринга эга бўлган. Каталонлар сафини тарк этгач, Вальдес «Манчестер Юнайтед», «Стандард» ва «Мидлсбро»да ҳаракат қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар