Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Финляндиядаги телешоуларнинг бирида ноодатий тажриба ўтказилди: бошловчилар Tesla Model Х электромобилини велосипедлар ва инсон кучидан фойдаланиб, қувватлантиришга уринди, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Фото: Motor

Тажриба учун студияга генераторга уланган 9 та велосипед ўрнатилган ва профессионал велосипедчилар таклиф этилган. Улар 20 дақиқа давомида велосипеднинг тепкиларини айлантириб, электрокарни қувватлантиришга уринган.

Спортчилар 1,2 киловаттга яқин энергия ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган — ҳар бир иштирокчи ўртача 133 ваттдан. Бунча энергия Model X’нинг яна икки километр юриши учун етарли бўлади. Бироқ профессионал велосипедчиларнинг трассадаги ўртача тезлиги 30 км/соат эканлиги ҳисобга олинса, спортчилар 20 дақиқа давомида ўн километр масофани босиб ўтган, яъни иштирокчилар электрокарга қўшилган масофадан беш баробар кўпроқ ҳаракат қилган.

Tesla Model X’нинг электр қуввати модификациясига қараб 411 километргача етади. Автомобилни тўлиқ қувватлантириш учун велосипедчилар 80 соатдан ортиқ ҳаракат қилишига тўғри келади. 3,6 киловатт электр энергияси тарқатувчи 220 вольтли кучланишга эга оддий маиший розетка эса электрокарни ярим кун давомида қувватлантира олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар