Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жиззах вилоятида 27 май куни одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса соат 09:30 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-35 Жиззах–Қўрғонтепа–Навбаҳор автомобиль йўлининг 13-километрида содир бўлган. Навбаҳор–Жиззах йўналишида кетаётган 1993 йилда туғилган Ҳ.А. исмли йигит бошқарувидаги Spark’нинг олдинги ўнг шинасидан ҳаво чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган. Машина йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, экин дала майдонига ағдарилиб кетган.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Оқибатда ҳайдовчи 27 ёшли Ҳ.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Ўзбекистон йўлларида ҳайдовчи турли сабабларга кўра бошқарувни йўқотиши оқибатида автоулов йўлдан четга чиқиб кетиши ва одам ўлими билан якунланган ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. 22 май куни Сурхондарёдаги адирликда ҳаракатланаётган трактор жарга ағдарилиши оқибатида 49 ёшли ҳайдовчи, 24 май куни Самарқандда Matiz каналга тушиб кетиши оқибатида 39 ёшли йўловчи, 25 май куни Қорақалпоғистонда Cobalt темир сув қувурига урилиши оқибатида 88 ёшли йўловчи аёл вафот этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар