27 май куни Uzbekistan Airways чартер рейси билан Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.
Матрас ва ярим автомат механизмли 20 та кўп функсионалли тиббиёт каравотларидан иборат ёрдам Жанубий Кореянинг Myung Sung Placon компанияси кўмагида шакллантирилган.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мамлакат учун инсонпарварлик ёрдамини жалб қилишда давом этмоқда. Биринчи навбатда — республикада коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун зарур бўлган портатив рентген ускуналари ва бошқа жиҳозлар.
Таъкидланишича, 126 минг доллар қийматидаги 15 тонналик қолган юк навбатдаги чартер рейс ташкил этилиши билан жўнатилади.
Маълумот учун, бу инсонпарварлик ёрдамининг тўртинчи партияси бўлиб, 23 май куни Uzbekistan Airways’нинг чертер рейси орқали ҳам инсонпарварлик ёрдами келтирилган эди. Жанубий Кореядан инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси апрель ойи охирларида, иккинчи партияси эса май ойи ўрталарида юборилган эди.
Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус тарқалишига қарши кураш бошланганидан буён Ўзбекистон Хитойга, Эронга, Афғонистонга, Қирғизистонга, Тожикистонга, Беларусга, Озарбайжонга, Венгрияга инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Ўз навбатида Ўзбекистон мазкур пандемияга қарши курашиш учун Хитой, БАА ва АҚШдан ёрдам олди.
Изоҳ (0)