Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 21 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан бемор соғайди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 3 нафардан, Фарғона вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 1 нафардан бемор соғайди.
Шундай қилиб, Тошкентда шу пайтга қадар 980 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 997 нафарга етди.
Бундан аввал республика бўйича соғайганлар сони 2668 нафарни ташкил этаётганди. Энди эса улар сони 2685 нафарга етди.
Касалланганларнинг умумий сони эса 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра 3396 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганларнинг 14 нафари инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)