• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Янгиликлар қандай қилиб дунё ҳақидаги тасаввурларимизни бузиб, соғлиғимизга путур етказмоқда?

    Янгиликларни қанчалик кўп кўрсангиз ва ўқисангиз, дунё ҳақида нотўғри тасаввурда бўлишингиз эҳтимоли шунчалик юқори. Ишонқирамай турибсиз, шундай эмасми? Зария Горветт BBC Future’га ёзган мақоласида буни бир бошдан тушунтиришга ҳаракат қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    ...Фожиа юз беришидан олдин Элисон Ҳолмэн америкаликларнинг руҳий соғлиги билан боғлиқ жуда ҳам оддий тадқиқот устида иш олиб бораётганди. 2013 йилнинг 15 апрелида эса юзлаб югуриш спорти усталари ҳар йили ўтказиладиган Бостон марафони лентасини бирин-кетин кесиб ўтаётганда 10 сония оралиқ вақт иккита қўлбола бомба портлатилди.

    Уч киши, жумладан 8 ёшли бола ҳам нобуд бўлди. Юзлаб одамлар жароҳатланди. 16 киши қўл-оёқсиз қолди.

    Дунё мотам тутарди. ОАВ эса бу вақтда этни жунжиктирадиган даражадаги тафсилотлар билан содир бўлган воқеани ёритиш билан банд эди. Ва бу тахлит ахборот бериш бир-икки кун эмас, ҳатто бир ой ҳам эмас, суд йиғилишларини ҳисоблаганда — йиллаб давом этди.

    Портлаш, тутун, воқеа жойидагиларнинг саросимага тушиши ва даҳшатини тасвирловчи кадрлар телевидение орқали кўп маротаба узатиб борилди. Газеталар эса қўрқинчли — қонга бўялган пиёдалар йўлкалари, йиртилган кийимлардаги жабрланганларнинг фотосуратларни чоп этарди.

    Тасодифга кўра, Ҳолмэн Калифорния университетидаги ҳамкасблари билан айнан ўша воқеа олдидан 5 мингга яқин америкаликнинг руҳий саломатлиги ҳақида маълумотларни тўплаб бўлганди. Бир неча ҳафта ўтиб, олимлар сўровда қатнашганларнинг Бостон фожиасидан сўнг ҳолати қандай ўзгарганини кўришга қарор қилишди.

    Террорчилик содир этилган жойда бўлган ёки ундан жабр кўрганларнинг руҳий ҳолати, юмшоқ қилиб айтганда яхшиланмаганини пайқаш қийин эмас. Тадқиқот иштирокчиларининг орасида портлаш жойида бўлганлар ҳам бор эди. Лекин кейинги янгилик сизни ҳайратда қолдириши табиий: фожиа жойида бўлмаган, аммо бу мавзудаги янгиликларни кунига олти соат ва ундан кўпроқ томоша қилган одамларнинг руҳиятига ундан ҳам кучлироқ шикаст етган.

    «Бу натижалар кўзимизни очди, — дейди Ҳолмэн. — Фикримча, одамлар янгиликларнинг таъсирига етарлича баҳо беришмайди».

    Афтидан, янгиликлар бу фақатгина содир бўлган воқеа ва журналистлар томонидан топилган фактларнинг беозор жамланмаси эмас. Янгиликлар онгостимизга ўрмалаб киради ва ҳаётимизга кутилмаган йўсинда таъсир этади. Улар иммигрантларга бўлган муносабатимизни ўзгартириши, тушларимизга кириши, у ёки бу касалликнинг реал хавфини кўришга халал бериши, бошқа мамлакатда юз бераётган воқеага нисбатан муносабатимизни шакллантириши мумкин...

    Ва ҳатто бутун бир давлатнинг иқтисодий ҳолатига таъсир этиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Янгиликлар истеъмоли оқибатида юрак хуружи ёки турли касалликларнинг авж олиш хавфи тобора ўз тасдиғини топмоқда. Энг асосийси — бунинг учун кунига бир неча янгилик билан танишиш кифоя.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    ...Хитойдан янги ва сирли коронавирус ҳақидаги хабарлар кела бошлаган онданоқ ахборот теледастурлари рейтинги, уларнинг томошабинлари сони ортиб кетди ва рекорд рақамларга етди.

    Бу тушунарли хам: миллионлаб одамлар ҳукумат брифинглари, касаллик юқтирган ва ҳалок бўлганлар ҳақидаги доимий янгиланиб борувчи маълумотлар, карантин вақтида ўзини тутиш қоидаларига оид эълонларни диққат билан кузатишарди.

    Бироқ кўчада 2020 йил ва телеянгиликлар биз учун ягона ва ҳатто асосий ахборот манбаи эмас.

    Подкастлар, стриминг хизматлари, ижтимоий тармоқлар — барчаси сизга кунига кўплаб маротаба янги хабарларни тақдим этишга тайёр. Дўстларингиз ҳам ўзларига ёққан, ёки уларни ҳайратга солган материалларга ҳаволалар юбориб туришади.

    Мана шу янгиликлардан тайёрланган «шўрва»да қайнагач, кечқурун анча вақтгача тинчланолмай, кўзларингиз юмилмаслиги табиий.

    2018 йил маълумотларига кўра, ўртача америкалик телевизор, компьютер ёки смартфон қаршисида кунига 11 соат вақт ўтказиши маълум бўлган. Бу пандемия бизни уйда ўтиришга мажбур қилишидан анча олдинги маълумот эканига эътибор беринг.

    Биз шундай дастурлаштирилганмиз

    Янгиликларнинг бизга кучли таъсир кўрсатишининг яна бир эҳтимолий сабабларидан бири бу биздаги салбий ахборотларга мойиллик бўлиши мумкин: руҳшунослар айтишича, биз атрофимиздаги ёмон ҳодисаларга кўпроқ эътибор берамиз. Бу мойиллик бизни хавф-ҳатардан ҳимоялаш учун шаклланган экан. Шунинг учун ҳам инсоннинг камчиликлари фазилатларидан кўра тезроқ кўзга ташланади, йўқотишлар бизга қўлга киритганларимиздан кўра кучлироқ таъсир этади, қўрқув бизга янги истиқболлардан кўра кучлироқ мотивация беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳукуматлар у ёки бу сиёсатни ишлаб чиқишда, дарра уриш ёки ширинлик билан сийлашнинг қай бирини танлаш ҳақида қарор қабул қилишда мана шу руҳий ўзига хосликка таянади. Инсониятнинг негативга мойиллиги, эҳтимол, янгиликларнинг жуда кам ҳолатда ёқимли бўлишини ҳам изоҳлайди.

    2014 йилнинг бир кунида Россиянинг «Городской репортер» сайти тажриба ўтказишга қарор қилади ва ёмон хабарларни эътиборсиз қолдириб, кун давомида фақат яхши хабарлар бериб боради.

    Ўша куни ўқувчилар аудиторияси кескин камайиб кетади — яхши янгиликлар ҳеч кимга қизиқ эмас. Бир вақтлар машҳур фантаст ёзувчи Артур Кларк таъкидлаганидек, «Утопия газеталари даҳшатли даражада зерикарли эди».

    Халқаро туризмни олайлик. Турган гапки, сиёсий беқарорлик, уруш ҳукм сураётган ёки террорчилик қурбонига айланиш хавфи юқори бўлган давлатларга одамларнинг жуда боргиси келавермайди.

    Баъзи ҳолларда янгиликлар ҳукумат тавсияларини эълон қилиш орқали бу борада тўғридан-тўғри маслаҳат манбаига айланади, худди масалан глобал пандемия вақтидаги сингари. Лекин ҳатто бирор жойга бормаслик ҳақида расмий тавсиялар бўлмаган (ва бормасликка рационал сабаб ҳам йўқ бўлган) ҳолатда ҳам янгиликлар онгостимизга таъсир этиши ва дунё ҳамда воқеаларга нисбатан хато фикрларга оғдириши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бунга фрейминг эффекти деб аталувчи факт ёки воқеа контекстини ажратиб олиш усули сабаб бўлиши мумкин.

    Масалан, «95 фоиз ҳолатда самарали дори» деган гап «5 фоиз ҳолатда самара бермайдиган дори» деган гапга қараганда ижобийроқ муносабат уйғотади, ваҳоланки ҳар икки жумлада сўз айнан бир дори воситаси ҳақида бормоқда. Биз ҳар доим ҳам рационал фикрламаймиз ва бу анча олдин исботланган.

    Бирор теракт ҳақида «ҳодиса ‘Ал-Қоида’ ва унга алоқадор радикал кайфиятдаги гуруҳлар томонидан содир этилган» деб ёзиш мумкин ва бу «маҳаллий айирмачилар гуруҳи»дан кўра хавотирлироқ жаранглайди, аслида эса гап бир нарса ҳақида бормоқда. Баъзан бу каби қийин пайқаладиган омиллар ҳаёт-мамот масаласини ҳал қилиши мумкин.

    2014 йилги тадқиқотлардан бирида аниқланишича, одамлар ОАВ орқали кенгроқ ёритиладиган онкологик касаллик турлари (масалан, мия ўсимталари)ни аслига қараганда кўпроқ тарқалган деб ҳисоблайди. Ва аксинча, камроқ тилга олинадиганлари (масалан, эркакларнинг репродуктив аъзоларидаги саратон касалликлари) камроқ учрайди, деб ўйлайди.

    У ёки бу онкологик касаллик турининг хавфлилик даражаси ҳақидаги жамоатчиликда шаклланган хато фикр сабаб саратоннинг хавфлироқ кўриниши ҳукумат томонидан етарлича молиялаштирилмай қолиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шу билан бирга, янгиликлар тушларимизга ҳам киришини исботловчи далиллар тобора кўпаймоқда. Айтишларича, карантин вақтида кўп вақтини уйда ўтказишга мажбур одамлар ғайритабиий даражада жонли ва ҳатто қўрқинчли тушлар кўра бошлаган.

    Бунинг изоҳларидан бири — бу тасаввуримизнинг карантин вазиятидан чиқиш йўлларини излаши ҳосиласидир. Яна бир эҳтимолга кўра, бу пандемиянинг янгиликларда қандай акс эттирилишига боғлиқ жараён.

    АҚШдаги 11 сентябрь ҳужумларидан кейин ҳам одамлар қўрқинчли тушлар кўрганини эслайлик. Бу тушлар ҳамда одамларнинг телевизион янгиликларни қанчалик кўп кузатиши ўртасида боғлиқлик аниқ белгиланган эди.

    «Радио ёки содир бўлган воқеани дўстлар билан суҳбатларда муҳокама этиш билан боғлиқ ҳолатларда бунақаси кузатилмаган. Назаримда, бунга инсонларнинг ҳалок бўлиши тасвирланган кадрлар сабаб — улар руҳиятга зарба берган», — дейди АҚШнинг Монтклер Университети психологи, тадқиқотга раҳбарлик қилган Рут Проппер.

    Янгиликлар ҳақиқий ҳаётдан кўра зарарлироқ

    Аслида ҳам, фантаст-ёзувчи Роберт Хайнлайн ибораси билан айтганда, сизга нотаниш етти миллиард одамнинг ғам-андуҳларига ғарқ бўлиш руҳиятингиз учун у қадар фойдали эмас.

    Худди душманни ўққа тутгандек коронавирус ҳақидаги сарлавҳалар тинимсиз ёғдирилган бир неча ойдан сўнг яқинлашиб келаётган коронавирус саросимаси инқирозининг белгилари пайдо бўлмоқда.

    Бутун дунё бўйлаб одамларга руҳият билан боғлиқ муаммоларда кўмак берувчи хайрия ташкилотлари ўз хизматларига бўлган талаб кескин ошганини қайд этмоқда.Кўпчилик ўзини янгиликлар оқимидан ҳимоялаш учун шунчаки бир муддатга ижтимоий тармоқлардан воз кечмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кўплаб инқирозлар оқибатларини ўрганиш натижасида бир нарса исботланган: инсон қанча кўп янгилик истеъмол қилса, унда тушкунлик, хавотир ва қўрқув асоратлари шунча чуқурроқ илдиз отади.

    Янгиликларнинг руҳиятимизга қандай таъсир қилиши қисман жумбоқлигича қолмоқда, негаки кўп ҳолларда улар бизга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди.

    Таъсир қилганда эса (Бостон марафонидаги каби ҳолатлар юзасидан олиб борилган тадқиқотлардан маълум бўлишича) воқеаларнинг ОАВдаги талқини руҳиятимиз учун асл воқеликдан кўра зарарлироқ бўлиши мумкин.

    Ирвайндаги Калифорния университети психологи Ребекка Томпсоннинг сўзларига кўра, «агар ҳаётингизга чиндан ҳам бирор нарса хавф солаётганидан хавотирга тушсангиз, шубҳасиз бу ҳақда кўпроқ билишга интиласиз ва воқеалар қай йўсинда ривожланаётганидан хабардор бўлишни истайсиз», бу эса бизни ҳаддан зиёд янгиликлар тўлқини асирига айлантиради.

    Томпсоннинг таъкидлашича, аксар ҳолларда воқеалар бўрттирилган шов-шувлилик руҳида ёритилади: гап бўрон ҳақида борса, телеекранда мухбирларни гўё шамол учириб юбораётгандек бўлади ёки тизза бўйи сув ичида туришади — яъни урғу воқеаларнинг салбий ривожига қаратилади.

    Аслида бундай репортажлар бизни нафақат муайян воқеага, балки пулдан тортиб севги муносабатларигача ҳаётимиздаги қолган барча ҳодисаларга нисбатан фожиавий муносабатда бўлишга ундайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2012 йил тадқиқотида аниқланишича, салбий ахборотлар оқимини қабул қилган аёллар (негадир эркаклар эмас) бошқа ҳаётий вазиятларда ҳам кучли стрессни бошдан кечирган ва бу ўз навбатида улар организмида кортизол-стресс гормони даражасининг ўйнашига сабаб бўлган.

    «Эркакларда бу гормон кўрсаткичи одатда шундоқ ҳам юқори бўлади ва катта эҳтимоллар билан яна ошиши шунчаки иложсиз эди», — дейди тадқиқот муаллифи, Квебек университети психологи Мари-Франс Марин.

    Бироқ аёллар салбий нарсаларни яхшироқ эслаб қолишади ва шунинг учун уларга негатив ахборотлар чиндан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатиши мумкин.

    Ҳолмэн ҳамкасблари билан бирга 11 сентябрь воқеаларининг психологик оқибатларини ўрганаётганида ўша мудҳиш ҳодиса юз берган кунларда юрак уриши тезлашгани ҳақида хабар берганларнинг аксарияти, бунгача уларнинг саломатлиги кўнгилдагидек бўлган эрса-да, келгуси уч йил давомида юрак-қон томир муаммолари билан 53 фоизга юқори эҳтимолликда тўқнаш келганини аниқлаган эди.

    Нисбатан янги тадқиқотларнинг бирида олимлар янгиликлар ҳақиқатан ҳам кейинчалик инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинми-йўқми, деган саволгга жавоб излаб кўрди. Аниқланишича, 2001 йил 11 сентябрдагидек воқеалар ҳақидаги янгиликларни кунига камида тўрт соат кузатиш катта эҳтимол билан келгуси йилларда инсон саломатлигида муаммолар келтириб чиқаради.

    «Ўша тадқиқотнинг эътиборга молик жиҳати шундаки, иштирокчиларнинг аксарияти терактлар ҳақидаги ахборотни бевосита ОАВдан олган. Шунга қарамай, бу уларнинг саломатлигига шундай узоқ муддатли таъсир кўрсатган. Бунда ўз таъсирини кўрсатган яна бошқа бир омил ҳам борлигини тахмин қиляпман, лекин унинг айнан нима эканлигини ҳали тўла англаб етганимизча йўқ», — деди Ҳолмэн.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Лекин нима учун бизга нотаниш ва минглаб километр масофа наридаги одамлар билан содир бўлган воқеалардан бунчалик таъсирланамиз? Ҳолмэннинг бу борада бир нечта тахмини бор ва улардан бири шундай — ҳаммасига телеянгиликларнинг ёрқин тасвири айбдор. Баъзан эса телевизор фон сифатида ишлаши мумкин — масалан, спорт залида.

    Ҳолмэн мухбир содир бўлган воқеа ҳақида сўзлаб бераётганида бир хил кадрлар қайта-қайта узатилганини эслайди. «Ушбу тасвирлар миянгизга сингади ва такрорланаверади, такрорланаверади, такрорланаверади... ва биз сюжети ўйлаб топилган қандайдир даҳшатли фильм эмас, балки реал ҳаётни кўриб туран бўламиз! Ўйлашимча, янгиликларни мана шундай такрорлаш руҳиятимизга таъсир кўрсатмай қолмайди», — дейди у.

    Унинг қўшимча қилишича, янгиликларнинг ёритилиши ҳеч қачон шунчаки воқеалар ҳақидаги хабарлар кетма-кетлиги бўлмаган. Бу бизнинг қимматли вақтимиз учун оммавий ахборот воситаларининг бир-бири билан ўйнаётган ўзига хос пойга усулидир.

    26.05.2020, 14:37   Изоҳ (0)   35547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш учун Хитойга миссия юборади

    26.05.2020, 13:36

    Чукоткада ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу бир ҳафта ичида иккинчи «Ми-8» билан боғлиқ фожиа

    26.05.2020, 12:50

    Коронавирусга қарши қатъий чекловлар жорий этишдан воз кечган Швеция жиддий иқтисодий қийинчиликка дуч келди

    26.05.2020, 12:04

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 11 минг кишидан ошди, Қозоғистонда эса 9 минг кишига яқинлашди

    26.05.2020, 11:34

    Хитойда бир суткада 7 киши, Жанубий Кореяда эса 19 кишида коронавирус қайд этилди

    26.05.2020, 10:45

    Уханда COVID-19’нинг 189 та белгисиз ташувчилари аниқланди

    26.05.2020, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    Дунё | 12 май, 21:30

    Трамп Истанбулга Россия ва Украина ўртасидаги учрашувга бориши мумкин

    Дунё | 12 май, 21:20

    Ўзбекистоннинг инфляция даражаси энг юқори ҳудудлари маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 21:10

    Винисиус ва Васкес номаълум муддатга сафдан чиқди

    Спорт | 12 май, 21:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.