Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Москвада коронавирусга тест топширишдан бош тортди. Бу ҳақда Маш хабар бермоқда.
Яккакурашчининг отаси Абдулманап Нурмагомедовда коронавирус аниқланганди. Аввалроқ унинг ҳолати ёмонлашган ва мураббий Москвадаги ҳарбий шифохонага олиб келинганди.
Ҳабибга тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишни ва COVID-19 вирусига тест топширишни таклиф қилишган, бироқ у бор эътиборни отасига қаратишларини илтимос қилган.
Ҳозирда катта Нурмагомедовнинг аҳволи оғир бўлиб турибди. Аввалроқ буни Ҳабибнинг ўзи ҳам тасдиқлаганди.
Ҳабиб Нурмагомедовнинг UFC’даги дебютини кўрганмисиз? (видео).
Изоҳ (0)