«Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликс машғулот пайтида жароҳат олди.
Мадридликлар расмий сайтида маълум қилинишича, португалиялик футболчи чап оёғи бўғимларини шикастлаб олган. Феликс тиббий кўрикдан ўтказилган. Жароҳатдан тикланишга қанча вақат кетиши маълум эмас.
El Chiringuito TV хабарига кўра, Феликс уч ҳафтага сафдан чиққан.
Бу унинг «Атлетико» сафидаги учинчи жароҳати бўлди. Бунга қадар футболчида мушак жароҳати ва тўпиқ шикастланиши кузатилганди. Бундан ташқари Феликс фаринготонзиллит хасталиги сабаб бир ой майдонга туша олмаган эди.
Жорий мавсумда Жоау «Атлетико» сафида Ла Лигада 20 та ўйин ўтказиб, 4 гол ва битта голли узатмага муаллиф бўлди.
Феликс 2019 йилнинг ёзида 126 миллион евро эвазига «Бенфика»дан Мадрид шаҳри жамоаси сафига ўтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)