Ўзбекистонда 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 кишига кўпайиб, 3215 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 25 таси карантин марказида аниқланган. Улардан 23 таси Россиядан (Қозоғистон орқали) Ўзбекистонга кириб келган ва карантинга олинган фуқароларда аниқланган. Яна 2 нафари Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.
Шунингдек, 1 та ҳолат Тошкент вилоятида Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, 25 май, душанба куни касаллик тасдиқланган 51 нафар беморнинг 36 нафари (70 фоизи) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар бўлган, қолган 15 нафари эса карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 кишига ошиб, 3189 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 2607 нафар фуқаро бутунлай соғайди, 595 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, 13 нафар бемор эса коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)