АҚШнинг Калифорния штатида қамоқ жазосини ўтаётган эркак овқат тайёрлаш бўйича блог юритиб, машҳур бўлиб кетди, деб ёзади Daily Mail.

Фото: Pixabay

Одам ўлдиргани учун умрбод қамалган 31 ёшли Жерон Комбс TikTok’да @blockboyjmomey ники остида блог очди. Эркакнинг саҳифаси 1,3 миллионта лайк тўплади. Унинг энг оммабоп ролиги эса 5,4 миллион марта томоша қилинди.

Комбс овқатларни қамоқхона камерасидаги бор имкониятлардан фойдаланиб тайёрлайди. Масалан, у бузилган микротўлқинли печ ва каравотдан гриль ясади.

Фото: TikTok

Фото: TikTok

Фото: TikTok

Фото: TikTok

Фото: TikTok

Фото: TikTok

Комбснинг айтишича, ўзи тайёрлаган овқат унга ҳар доим ширин туюлган, шунинг учун ҳам у пазандаликка қизиқиб қолди. У пиширган овқатларидан бошқа маҳкумларга ҳам беради. Комб, айниқса, бурритони жуда мазали тайёрлайди.