Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов отасининг ҳолати ҳақида гапирди.
«Отам ҳозирда шифохонада, аҳволи жуда оғир. Бу вирус унинг юрак фаолиятига ҳам таъсир қилди, бир йил аввал унинг юраги операция қилинганди. Мазкур операция яна бир бор амалга оширилди. Шу сабаб унинг ҳолати оғир, ўта оғир. Аллоҳга илтижо қиляпмиз, уни бизга қайтаришини сўраяпмиз. Қўллаб-қувватлаб турган барча раҳмат айтаман. Яратган барчамизни ўз паноҳида асрасин», — дейди Нурмагомедов.
Аввалроқ Абдулманап Нурмагомедовда коронавирус борлиги тасдиқланди ва унинг ҳолати ўта оғир даражада экани хабар қилинди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)