Мутлақ енгил вазнда UFC чемпиони Валентина Шевченко промоушеннинг эркаклар ўртасида икки вазн тоифасидаги чемпиони Генри Сеҳудо билан жанг қилишга тайёр эканини билдирди.
«Бунда ҳеч қандай ғайритабиийлик ёки қўрқувни кўрмаяпман. Мен бутун умр йигитлар билан спарринг жанглари ўтказиб келяпман. Жанг ростдан ҳам бўлиб ўтадими? Ким билади дейсиз. У ҳали фаолиятини якунламагани ва бу шунчаки танаффус эканига умид қилиб қоламан», — дейди Шевченко.
Аввалроқ Сеҳудонинг ўзи ҳам қирғизистонлик яккакурашчини жангга чорлаганди. UFC 249 мусобақасидан кейин Генри фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 10 май куни бўлиб ўтган UFC кечасида Сеҳудо собиқ чемпион Доминик Крузни нокаутга учратган ҳолда мутлақ енгил вазн тоифаси чемпионлигини ҳимоя қилганди.
UFC Fight Night 172 жангларини томоша қилинг → ҳавола.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)