Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг ҳолати ҳали ҳам оғир бўлиб турибди.
«ТАСС»нинг хабар қилишича, 57 ёшли мураббийнинг ўпкаси жиддий шикастланган, у гапира олмаяпти ва қимирламаяпти. Шунингдек, унда инсулт кузатилган.
Маsh Telegram каналининг хабарига кўра, Абдулманап Нурмагомедовга сунъий нафас олдириш апарати уланган. Унинг ҳолати ўта оғир деб баҳоланмоқда. Нурмагомедовда коронавирус борлиги тасдиқланган ва ўпкасидаги ҳолат тобора ёмонлашиб бормоқда. Шифокорлар унинг ёнида навбатчилик қилмоқда.
Абдулманапнинг оила аъзолари ва яқинларини реанимация бўлимига қўйишмаяпти, тунлари фақат оила аъзоларидан бир нафари қолишига рухсат этилган.
Апрель ойи охирида Абдулманап Нурмагомедовга пневмония ташхиси қўйилганди, мураббий коронавирусга таҳлил топширишдан бош тортган. Май ойида унинг ҳолати ёмонлашган ва мураббий Москвага олиб келинган. 13 майда мутахассис кома ҳолатига тушиб қолгани хабар қилинди, кейинчалик унинг ўзига келгани маълум бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)