Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирус пандемиясидан кейин Европа Иттифоқи давлатларини тиклаш учун фонд яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жамғарма ҳажми 500 миллиард еврони ташкил этади. Европа Иттифоқининг барча 27 мамлакати бу маблағларни молия бозорларида олишлари тахмин қилинмоқда. Пул жабрланган давлатларга қарз сифатида ажратилади.
Меркель ва Макрон яқин орада Европа Иттифоқининг бошқа аъзолари билан фонд яратиш бўйича келишувга эришишга умид қилишларини билдирган. Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Франция ва Германиянинг бу таклифини қўллаб-қувватлаган.
Европа Иттифоқи мамлакатлари коронавирусдан энг кўп зарар кўрган давлатлар қаторига киради. Жонс Ҳопкинс университетининг 18 май кунги маълумотларига кўра, Испания коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда бешинчи ўринда, Италия — олтинчи, Германия эса еттинчи ўринда.
Аввалроқ Европа иқтисодиёти коронавирус пандемияси ва унга қарши қўлланилган чеклов чоралари туфайли энг ёмон ойни бошдан кечиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)