Россияда 19 май ҳолатига кўра коронавирусга чалиниш бўйича 9 263 та ҳолат қайд этилди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 337 кишига кўпдир.
Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан буён 299 941 киши коронавирусга чалинди.
Сўнгги суткада касалланганларнинг энг кўпи Москва (3545 нафар), Москва вилояти (898 нафар), Санкт-Петербург (453) шаҳарларида аниқланган.
Шунингдек, сутка давомида 115 нафар бемор, умумий ҳисобда эса 2 837 нафар бемор вафот этган. Вирусга чалинганларнинг 5 921 нафари тузалиб, соғайганлар сони 76 130 нафарга етди.
Изоҳ (0)