Американинг Moderna биотехнология компанияси коронавирусга қарши вакцинанинг инсонларда ўтказилган синов натижалари ижобий чиққанини маълум қилди.
Moderna’нинг таъкидлашича, клиник тадқиқотлар натижаси оралиқ ва синовнинг биринчи босқичи билан боғлиқ. Компаниянинг маълум қилишича, кўнгиллилар томонидан вакцина қабул қилингач, улардаги антитаналар сони коронавирусга чалинганларнинг қонидагидан ортиб кетган ёки ўша даражада қолган. Бу вакцина миқдорига боғлиқлиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, вакцина тадқиқотининг биринчи босқичи ўзининг хавфсиз эканлигини кўрсатиб берган, барча ножўя таъсирлар вақтинча бўлган ва мустақил ҳал қилинган, жиддий ёмон таъсирлар кузатилмаган. Клиник синовларнинг якуний босқичи июль ойида ўтказилади.
Аввалроқ президент Дональд Трамп АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг қачон пайдо бўлиши ҳақида гапирган ва америкалик олимларнинг COVID-19 билан кураша оладиган вакцина 2020 йил охиригача яратишини тахмин қилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)