• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тикланаётган Сардоба. Ташқи ишлар вазирлиги сукути нимани англатади? Ижтимоий тармоқлардаги трендлар

    Карантин даври давом этар экан, ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда фаол бўлишда давом этмоқда. Улар нималарни муҳокама қилмоқда? Бугун қайси мавзу долзарб масалага айланди? «Дарё» ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муҳокамаларига қизиқиб кўрди.

    Ижтимоий тармоқлар диққат эътиборидан ҳамон карантин, Сардоба воқеалари четда қолгани йўқ, лекин уларга ёндош яна бир қанча шундай мавзулар борки, улар бугун Facebook, Telegram, Twitter, Instagram каби тармоқ фойдаланувчиларининг диққат марказида турибди. Ёдингизда бўлса, яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қанотчи» ресторани тажриба тариқасида ишга туширилганини билдирди. Кейин эса «Қанотчи»нинг тажриба тариқасида очилганини рад этиб, ресторан раҳбарига нисбатан суд қарори билан чора кўрилиши хабар берилди. Ушбу ҳодиса ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини бефарқ қолдирмади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»
    Ижтимоий тармоқларда кескин мунозараларга сабаб бўлаётган мавзулардан яна бири Россия ТИВ расмий вакилининг Ўзбекистонда рус тили билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериши бўлди. Унда Ўзбекистонда иш юритиш жараёнларида рус тилидан фойдаланиш республика фуқароларининг манфаатларига мос келиши айтилган.

    «Захарованинг заҳарханда гаплари бугун кун мавзуси бўлиб турибди. Россия геополитикада ўзининг кучли ўрнини йўқотиб бормоқда. Авваллари АҚШ билан СССР ўртасида дунё бўлинган эди. Бироқ ҳозирги Россия ва СССРни солиштириш велосипед ва поездни солиштиришдек гап, деганди бир политолог устозимиз. Россия айни вақтда АҚШ, Хитой олдида кичик давлат бўлиб бормоқда. Ҳатто Саудия Арабистони ҳам бир нефть нархи билан бу давлатни «тиз чўктирай» деди.

    Бу пайтда ушбу иқтисодий мўрт давлат ёнидаги кучи етадиганларга ташланишни бошлади. Россиянинг сиёсий найранглари ҳам эскича, сийқаси чиққан. Бирор миллатнинг тилини йўқотишга уриниш эскича империалистик ҳийлалардан бири эди. Ҳозир буни очиқчасига қилиш ўша миллат вакиллари ўртасида шунчаки нафратни уйғотади, холос. Бу билан бутун бир халқ кўнглида жирканиш ва кучли норозилик етишиб келмоқда. Бу «вулқон» нафақат бизда, балки русларнинг ўзида ҳам пишиб етилмоқда. Путин провокацияси уларни ҳам чарчатиб бўлди.

    Баҳодир Аҳмедов

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»
    Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ўзбекистонда давлат тилидан давлат ташкилотида фойдаланмаганлик учун давлат амалдорини жавобгарликка тортиш масаласида: «Афтидан, ҳозирча ташаббус тарафдорлари аниқ озчиликни ташкил этади. Изоҳларнинг аксарияти шуни кўрсатадики, рус тилини расмий фойдаланишда сақлаб қолиш тарих руҳи ҳамда муносабатларимизнинг замонавий сифатига, энг муҳими, Россияда ўқиш ёки ишлашни танлаган кўплаб Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларига тўла мос келади.

    Ўзбек томонининг мурожаатларига мувофиқ, Ўзбекистонда рус тилини ўқитишнинг тўлақонли дастурини яратиш бўйича фаол қўшма ишлар олиб борилмоқда. Бу етказиб бериладиган ўқув, ўқув-қўлланма ва бадиий адабиётлар сонини кўпайтириш, қўшимча рус тилидаги марказларни очиш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларига рус мутахассисларини юбориш, Россия университетларида рус филологияси дипломига эга бўлган ўзбекистонлик абитуриентлар учун бюджет жойлари квоталарини кўпайтиришни назарда тутади», — деган у.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги RF расмий вакилининг гапига муносабат қилмади.

    «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонунининг янги таҳрири 1995 йили 21 декабрда қабул қилинган. Амалдаги қонунга мувофиқ, мамлакатда давлат тили — ўзбек тили. Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, «корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин».

    Русларни яна нима қониқтирмаяпти? Ушбу муносабатни ички ишимизга аралашиш, деб билсак бўладими?

    Алишер Рўзиохунов

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»
    Тил масаласида Россия ҳужумига учраган мамлакат бу ҳужумни бартараф этмаса, албатта, агрессияга учрайди. Ишонмайсизми? Яқин тарихга ва ён атрофингизга қаранг.

    Россия рус тили ва русийзабонларни ҳимоялаш баҳонасида иккита давлатда Молдова (Днестрбўйи) ва Украинада (Донбасс) фуқаролар урушини келтириб чиқарган. Эстония ва Латвияда гўёки русийзабонларни ҳимоя қилган бўлиб тинимсиз провокациялар уюштиради. Украинанинг юраги Қримни, Грузиянинг жигари Абхазияни, буйраги Осетияни эса босиб олган. Фашистлар Германияси маҳв этилгандан кейин, охирги 75 йилда Европада қўшни давлатлар ҳудудини босиб олган ягона давлат  — бу Россия. Сурия ва Африкадаги жиноятларни эса санаб ўтиришга ҳожат йўқ.

    Ўйлайсизки, Путин учун рус тили ва русийзабонлар шунчалар муҳимми? Асло. Ўғри Путин ва унинг бандитлари учун рус тили геосиёсий ўйинлар ва Путининг касал орзуси Совет Иттифоқини тиклаш учун қурол, холос. 2013 йилда Путин 43 минг Россия фуқаросини туркман газига алмаштиргани ёдингиздами?

    Бирон-бир давлатда агрессия уюштиришдан аввал Путин Россияси аввал чўнтак олигархиясини ишга солади. Путин ўғрилари ўша мамлакат ОАВлари, иқтисодиётнинг муҳим объектлари, нодавлат ташкилотлари устидан назорат ўрнатади. Тармоқларда бошқариладиган ижтимоий фикр яратишга алоҳида эътибор қаратилади ва миллиардлаб пул сарфланади. Кейинги босқичда русийзабон камчиликнинг ёки бошқа камчиликнинг тил муаммоси кун тартибига олиб чиқилади.

    Бунда кўпроқ маҳаллий аҳоли вакилларидан ҳам фойдаланилади. Шакллантириладиган Кремлпараст камчиликнинг ўта фаоллиги иллюзияси нофаол маҳаллий кўпчилик ўрнини босиб кетади. Элита ва унинг осон оғадиган қисми  билан алоҳида иш олиб борилади, чунки улар сотиб олинишга мойиллигини ўзлари намоён этади. Қарабсизки, жамият, давлат фалажланади, қаршилик қилиш таянч нуқталари синади, 2014 йил февралдаги Украина сингари ютиб юборишга луқум каби тап-тайёр бўлади. Ана кейин мамлакатга рус танкларини киритса бўлаверади.

    @bakiroo

    Рус тилининг энг катта муаммоси Россия ҳукуматидир. Ўзбекистондаги, Қозоғистондаги, Болтиқбўйидаги рус тилли зиёлилар ва фуқаролар қанчалар ақлли, асосли аргумент келтирмасин, қанчалик дўстона муносабатларга ва бағрикенгликка урғу бермасин, Кремль аралашади-да, бу ерда империал мақсадлар ва ғирромлик борлигини кўрсатиб қўяди.

    «Қолдирилган изоҳларнинг аксарияти шуни кўрсатадики, рус тилининг расмий тартибда сақланиши тарих руҳи ва муносабатларимизнинг замонавий сифатига, асосийси — Россияда ўқиш ёки ишлашни танлайдиган фуқароларнинг манфаатларига тўла мос келади», — дейди Мария Захарова. Бу опа қанчалик чиройли гапирмасин, империалистик ўтмишга, хусусан, Ўзбекистон Россия колонияси бўлганига, Ўзбекистон Россияга иқтисодий жиҳатдан боғлиқлигига урғу бериб турибди. Шундан ҳам билса бўладики, Кремль тиллар ўртасидаги тенглик, халқлар ўртасидаги бағрикенгликни эмас, рус тили орқали бошқаларга босим ўтказишни ва бунда бошқа давлатлардаги рус тилли аҳолидан фойдаланишни ўйлайди.

    Иқтибосда айтилаётган дўстлик руҳини сақлаш ҳамда ўзбекистонлик муҳожирларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Россияда ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилишни, рус тили имтиҳонларини бекор қилишни таклиф қиламан. Бу таклифга Мария Захарова нима дер экан?

    Ҳа-я, яна бир «шедевр» эсдан чиқиб қолибди. Нима эмиш, «давлат тилида иш юритиш тарафдорлари жуда оз» эмиш. «Ўзбек тилли сайтларни ўқиб, ўзбеклар билан мулоқот қилиб кўр гапиришдан олдин», дейдиган одам йўқ.

    Собиқ мустамлакаларда рус тили сиқиб чиқарилаётганига асосий сабаб Кремль аралашувидир. Қанчалар демократ, бағрикенг бўлма, «бир пайтлар менинг тилимда гапиргансан, тарих руҳига мос бу», деб турган томон эртага «Ўзи ўтмишда менга тегишли бўлгансан, қайтақол», демаслигига кафолат йўқ. Россия империалистик амбицияларини тийиб олмаса, бошқа давлатлар рус тилини таҳдид сифатида кўришда, бундан эса рус тилли аҳоли азият чекишда давом этади.

    Элдар Асанов

    Тил ҳақидаги масала яна кескин кўтарилди. Шу пайтгача индамай келгандим. Лекин Мария Захарова бизнинг давлат тилимиз бўйича қонун лойиҳамиз ҳақида баёнот билан чиқди.

    Пайқаганингиздек, рус мактаби ва университетнинг еврогуруҳи тарбияланувчиси сифатида менга матнларни рус тилида ёзиш қулайроқ, ўзбек тилидан эса кундалик ҳаётда, ўзаро мулоқотларда фойдаланаман.  Аммо иш юритишни ўзбек тилида олиб бориш борасидаги қарорларни мутлақо тўғри деб ҳисоблайман. Бу ахир аксиома-ку, МДҲ давлатлари аллақачон бу ишга қўл урган.

    Тўғри, ҳамма ҳужжатларни ўзбек тилига таржима қилиш қийин бўлади. Кўпгина атамаларнинг ҳали таржималари йўқ, иш юритиш тилимиз замон талабларига мос қадам ташламаяпти. БМТ Конвенцияларини таржима қилдирганимизда бутун бошли мамлакатда атиги 3-4 нафар мутахассис бу ишни сифатли бажара олган.

    Деярли барча давлат органларида раҳбарларга ҳужжатларни ёзиб берадиган «мия»лар борлиги ва уларнинг аксарияти ўша ҳужжатларни рус тилида тайёрлаши ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Вазирлар Маҳкамасида ҳам, Хавфсизлик Кенгашида ҳам, Президент Админстрациясида ҳам яқин-яқингача ҳужжатлар фақат рус тилида тайёрланиб келинган. Бу нарса қатор факторлар, жумладан, рус тилида сифатли таълим берилишининг оқибати.

    Лекин ҳокимликлар ва ҳудудий тузилмалар аллақачон ўзбек тилига ўтган, бу эса жуда катта англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Чунки ҳудудларда аксарият ҳолларда Тошкентнинг каттакон идораларидан нима юборилганини тушунмай ўтирганлар ҳам бор.

    Шу боис, ўзбек тилини мансабдорларнинг иш юритишида расмий тил сифатида тасдиқлаш борасидаги қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Албатта, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларнинг рус тилидаги таржимасини илова қилиш зарур бўлади. Лекин асосий тил ўзбек тили бўлиши шарт! Яна бир гап. Бу масалани Мария Захарова оммавий, кўпчиликнинг олдида муҳокама қилаётгани жуда ғалати.

    Ахир бу давлатимизнинг ички иши эмасми?

    Азиза Умарова

    Ёдингизда бўлса, русларнинг лаънати пропаганда машинаси Ўзбекистондаги давлат органларида иш юритиш жараёнида давлат тили мавқейини мустаҳкамлашга оид қонун лойиҳаси бўйича дод-вой кўтаришиб, Ўзбекистон ҳукумати рус тилига қарши курашяпти, дея провокация қилишгани ҳақида аввалроқ ёзгандим.

    Бу пропаганда шунчалик лаънатики, мана энди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг вакили Мария Захарова ҳам расмий минбардан туриб, бизнинг қонун лойиҳаларимизга ўзича муносабат билдириб, рус тилини кўпчилик ўзбеклар хоҳлаётгани, бу қонун лойиҳаси тарафдорлари камчилик эканини айтибди. Бунақа пропагандачиларга қарата «Эй, менга қара, сен кимсан ўзи, бизнинг ички ишларимизга бурнингни тиқасан, қонун лойиҳаларимизга аралашасан, бор тошингни тер», дегинг келади.

    Булар қанақа уятсизки, расмий минбарлардан туриб ёлғон гапиришдан ҳам тап тортмайди. Қаёқдан била қолдинг, бу қонун лойиҳаси тарафдорлари яққол камчиликни ташкил этишини? Қўлингда қанақа маълумотлар, далиллар бор? Ҳеч қандай! На қўлингда далилинг бор, на бизнинг қонун лойиҳаларимизни муҳокама қилишга ҳақинг бор.

    Бу борада Муҳримнинг ёзган фикрларига қўшиламан: «Биз ‘миллатчилик бўлиб қолади’, ‘ҳурматсизлик бўлади’, деб минг иккиланиб, хижолат бўлиб фикр билдирамиз, андишанинг оти қўрқоққа чиқади. Улар бўлса юқори минбарлардан туриб ‘рус тилининг расмий сўзлашувда қолиши ўзбекистонликлар манфаатларига мос’ дейди, очиқ-ойдин. Мана шунақа қилганидан кейин Латвия, Литва, Украина тажрибаси ўринли кўринади.

    Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг замонавий сифати умуман тил масаласи билан ўлчанмаслиги лозим. Россия, аввало, ўз муаммоларини билсин, Ўзбекистондаги тил муҳокамаларига умуман бурнини суқмасин. Шу ўринда бизнинг ҳам Мария Захаровага тенг минбаримиз жавоб қайтарса, мақсадга мувофиқ бўлардику-я...

    Йўқ, Мария Захаровасига ҳам, Путин Россиясига ҳам бошқача жавоб қайтариш керак — депутатларимиз ҳам, сенаторларимиз ҳам давлат тилининг устуворлигини мустаҳкамлайдиган ўша қонун лойиҳасини худди ЕОИИга қўшилиш ташаббусини олқишлаганларидек қабул қилсин, маъқулласин, сўнг бу қонун нусхасини уларга юборайлик. Энг яхши жавоб шу», — деяпти Муҳрим.

    Хушнудбек Худойбердиев

    Россия стратегик ҳамкор. Бироқ жуда хавфли ҳамкор. Ўзини катта оға ролида кўрувчи, империалистик кайфиятдаги шовинизмга мойил ҳамкор.

    Мария Захарова эса ожиз ва ақлан теранлигини йўқотган қўпол хотин. Яқинда Алексей Навалнийни дебатга чақириб қўйиб, ўзи «изменка»га тушиб, ҳақорат ва пўписалар билан қочиб қолгани эса юқоридаги сўзларнинг исботи бўла олади.

    Захарова Ўзбекистонда давлат тили устуворлигини белгиловчи қонуннинг тарафдорлари жуда кам деган ҳолда очиқдан очиқ ёлғон гапирмоқда. Россия стратегия институтлари ўзбек ахборот майдонини синчковлик билан кузатишади. Рус тили мавқейи бутун дунёдаги каби Ўзбекистонда ҳам тушиб бораётганини улар яхши билади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу баёнот навбатдаги босим.

    Ўзбекистон тарафнинг бу босимга ҳар доимгидек индамай туришини кузатиш ўта ёқимсиз ҳолат. Энг камида ушбу қонунни тезроқ қабул қилиб, ижросини қатъий таъминлашни бошлашса ҳам яхши эди. Бироқ кўпчилик ўз тилимизни ўз юртимизда ҳимоя қила олмасак керак, деган пессимистик кутилмалар билан яшамоқда.

    Мен антироссиячи эмасман. Бироқ шунчаки, Россияга жуда яқин давлатларнинг «одам» бўлмаганини биламан. Шимолий Корея, Сурия, Венесуэла, Куба, Туркманистон, Тожикистон ва Африканинг қашшоқ давлатлари. Мана Россия ҳамкорлари. Шулар қаторига Ўзбекистоннинг кириши ва Путиннинг қучоқларига отилиши менда ҳадик уйғотади. Менинг орзумдаги Ўзбекистон — Россия билан тенг даражада гаплашадиган, қолоқликни эмас, ривожланишни танлаб, ғарб билан кўпроқ яқин бўладиган давлат.

    Яна бир нарса, Россия ҳар йил четда рус тили мавқейини ошириш учун миллиардлаб пул ажратади. Баъзида тил орқали қуролдан кўра самаралироқ натижага эришиш мумкин. Энг камида рус тили мавқейини муттасил қўллаб-қувватлаб, ўша мамлакат аҳолисини россияпараст кайфиятда сақлаш мумкин. Бир кун келиб шаҳар дарвозаларининг очиб берилишида уларнинг роли катта бўлади.

    Нозим Сафаров

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили М.Захарова Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси бўйича муносабат билдирибди.

    1. Суверен давлат ҳудудида тил масаласи тартибга солиниши унинг ички сиёсати масалаларига киради.

    2. Рус тили бўйича Россия билан ҳамкорликда дастурларнинг амалга оширилиши бу юртимизда бошқа миллат вакилларига бўлган ҳурматимиз даражасини билдиради. Лекин Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили ҳисобланади ва давлат органларида иш давлат тилида юритилиши қонуннинг талабидир.

    3. Захарова қайси асосга кўра қонун лойиҳасининг тарафдорлари камчиликни ташкил қилиши ва расмий иш юритувида рус тили тўлиқ сақланиб қолган, деган хулосага келди?

    4. Давлат идораларида ўзбек тилида иш юритиш Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқаларимиз динамикасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги керак. Россия расмий вакили бу масаланинг Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига зид ёки зид эмаслиги бўйича фикр билдиришга ҳақлими?

    Акмал Бурҳонов

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»
    Россиянинг Мария Захарова каби айрим расмийлари Ўзбекистонни ҳали ҳам собиқ колонияси сифатида кўради. Бўлмаса, рус тилини камситишга мутлақо алоқаси бўлмаган ички масалага бурун суқармиди?

    Бунга ўзимиз ҳам айбдормиз. Чунки аксариятимизда пост-колониал онг мавжуд. Қонуний ҳақимизни талаб қилсак ҳам, бунинг рус тилига ва Россияга алоқаси йўқ, уларни камситмоқчи эмасмиз, деб охирида узр сўраб қўямиз.

    Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили ва барча давлат идораларида иш ўзбек тилида юритилади. Бу қоида конституцияда ҳам, 30 йиллик қонунда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

    Бу қонунни ижро қилиш жараёнида Россиядан ёки русийзабонлардан узр сўрашга ҳожат йўқ. Уларга буни тушунтириб беришимиз ҳам шарт эмас, чунки янгилик яратмаяпмиз. Пост-колониал менталитетдан қутилишимиз жуда қийин кечяпти.

    Беҳзод Мамадиев

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»
    Бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария хола Захарованинг баёноти жанжалга сабаб бўлди. Адлия вазирлиги яқинда Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиққанди. Унга русийзабонлар қарши чиқаётганди. Маша ҳам лойиҳага эътироз билдириб, қонун лойиҳасининг тарафдорлари камчиликни ташкил қилиши ва расмий иш юритувида рус тили тўлиқ сақланиб қолганини айтган. Бошқа давлатнинг ички сиёсатига аралашмасликка тупуриб қўйган. Боплайди ҳам.

    Айримлар депутатларимизга ҳам тош отмоқда. Уларга тош отиш нега керак, дўстлар? Афсус мен ҳам баъзан тош отиб тураман. Бироқ аллақачон парламент ислоҳотлари ўтказилиб, унинг ваколатлари кўриб чиқилиши керак эмасмиди? Ли Куан Ю бўлиб Ўзбекистон тарихида қолишни истаган сиёсатчи ишни шундан бошларди. Аввал Конституцияни очиб, 18-бобдаги Олий Мажлис ваколатларини кўринг. Кейин пастроққа тушиб, муҳтарам Президентимизнинг ваколатларини, бошқа ижро вакилларининг ваколатларини кўринг. Охирида ҳақиқий халқ ҳокимияти бўлган бирор ривожланган давлатдаги ҳокимиятлар бўлиниш принципларини ўрганинг. Кейин хулоса қиласиз.

    Кўзларингдан айланай ўзимизнинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳали ҳеч нима демади. Ҳозирча «тепага» қараб, писиб ўтирибди шекилли. Сас чиқиши ҳам даргумон. Чиқса ҳам «унақа деманглар, хафа бўламиз, қалбимиз нозик», деса керак. Бошқа давлатларникидек ўткир позиция бера олмайди, бу кетишда. Биз эса вассал сифатида Россияга яқинлашишда давом этамиз. Улар эса худди овқатни узоқдан кўрган ҳайвондек сўлагини бизга сачратишда давом этяпти. Шахсан Президент ҳам Евросиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида қўшилишга имзо чекса ажабланмайман. Лекин бир нарсани унутманглар, йиллар ўтиб невараларимга сизлар ҳақингизда, оҳҳоо, фамилиянгиз билан «эртак»лар айтиб бераман, шу иш давом этса.

    Зафарбек Солижонов

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Воқеадан сўнг кўплаб Facebook фойдаланувчилари фамилиялари таркибидаги қўшимчалардан воз кечди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Айрим фойдаланувчилар Захарованинг Facebook саҳифасига хабарлар йўллай бошлади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Сардоба мавзуси ҳам кун тартибидан тушмади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ижтимоий тармоқларда ўзининг шеърлари билан машҳур бўлган опадан яна бир шеър ўқиймиз.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Хонанда Озода Нурсаидованинг сардобалик 5 та оилага уй совға қилиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олинди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Сардобага юборилган инсонпарварлик ёрдамининг аянчли аҳволи акс этган фотосуратлар кўпчиликни ранжитди.

    Юрагим қаттиқ ўғриди лекин.
    Бировлар фарзанди насибасини қийиб диндошим бродаримга ёрдам бўлсин деб берган хадяларини ....
    Эх элчи учун ҳам савоб каттаку бировни омонатини бунчалик хор қилиш яхшими??? pic.twitter.com/mjQcjhGmUT

    — Phoenix (@Khazrating) May 14, 2020

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Қибрай тумани депутатларидан бирининг шахсий Facebook саҳифасида қолдирган постлари энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан десак, адашмаймиз.

    Кеч бўлмасидан олдин тавба қилинглар, шоядки сизларни кечиришса) pic.twitter.com/Y3mXZRKb2S

    — Файзбоғ (ТемурМалик) (@fayzboguztm) May 14, 2020

    https://twitter.com/FurkatUsmanov/status/1260940268943138817

    Пиққилаб кулаётган смайл) pic.twitter.com/T9qw9Kt1qv

    — Alimoff (@Iplosello) May 14, 2020

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ижтимоий-сиёсий мавзулардан зериккан айрим тармоқ фойдаланувчилари мана бу каби челленжлар ўтказяпти.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилоят ҳокимининг бир гуруҳ санъаткорларга 4 минг доллар тарқатиши ҳақидаги видео ҳам интернетни «портлатди».

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Орадан бир қанча вақт ўтиб гап-сўзларнинг тарқалишига сабаб бўлган видеони олган аёл иккинчи видеони чиқарди. Унга кўра, ҳаммаси ҳазил бўлган.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Депутат Расул Кушербаев атрофида содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳам кўплар муносабат билдирилди. Жумладан, депутатнинг ўзи ҳам.

    https://twitter.com/lecaprice88/status/1260697101585039368

    Президент сайловдан кейинги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан учрашувда (20 январдаги) Расул Кушербаев ҳақида бир гапни айтганди: «Депутат Расул Кушербаев кўпчиликка ёқмаса ҳам, менга ёқади. Қани у, туринг. Янги депутатлар таъсирчан парламент назоратини олиб бориш билан халқ ишончини қозониши лозим».

    Шу кунларда депутатга нисбатан ноўрин бўҳтонлар бўлаётганини кўриш мумкин. Миллатчилик кайфиятидагиларга депутат шундай дебди: «Инсон ватанни, миллатни, оилани танлаб туғилмайди. Мени миллатим бировларга оғир ботаётган бўлса, улардан узр сўрайман. Бироқ барибир Ўзбекистон фарзанди бўлиб қолавераман. Бунинг учун миллатчи ва айирмачилардан яна бир бор узр!»

    Давлат раҳбари баъзи, депутатнинг фаоллигини ёқтирмай, тиғ қайраб юрганларга нисбатан сигнал бўлса керак деб тахмин қилгандим. Президент кимларни айтгани маълум бўляптиёв.

    Баҳодир Аҳмедов

    Бир неча кундан бери Расул Кушербаевга қарши ташкиллаштирилган ҳужум бошланди. Бир гуруҳ троллар армияси уни ёмонотлиқ қилиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қиляпти. Бошқа томондан, унга компромат топиш учун ҳаракатлар бўлаётганини Расул ака тасдиқлади.

    Энг ёмони, ҳужумда миллатчилик ва Расул акани Президентга хавф сифатида кўрсатиш каби энг паст усуллар қўлланмоқда. Шу йўл билан, менимча, ҳаракат уни Президентга жиддий рақиб деб кўрсатиш, шунингдек, миллатчилик орқали муаммо келтириб чиқариш ва ундан қутилиш ҳақида кетяпти.

    Расул акани ўз ишини қилаётган самимий депутат, халқ вакили сифатида биламиз. Олий Мажлисда шундоқ ҳам халқ ҳақини талаб қиладиган бир ёки икки нафар депутат бор. Шуларни кимларнингдир томонидан ёмонотлиқ қилиниши жуда ачинарли.

    Расул акага бўлса, фақат омад ва сабр тилайман. Ўзбекистонда қонун бўйича ҳар ким миллатидан қатъи назар тенг. Миллати ўзбек бўлган юзлаб депутатдан кўра шу инсоннинг ўзбек халқига ёрдами кўпроқ тегмоқда. Расул ака мен учун ҳар қандай ўзбекдан кўра кўпроқ ўзбекдир.

    Фируз Аллаев

    Расул ака Кушербаев ҳақида икки оғиз гапирмоқчиман. Бу инсонни жуда яхши танийман. Охирги марта яқинда Янгийўл туманидаги «снослар» масаласида кўришдик. Тумандан сайлангани сабаб ёнимда бирга юрди. Тушунтирди. Холис репортажимга ёрдам берди, доимгидек. Расул Кушербаев ким ўзи? Бор-йўғи 33 ёшдаги халқ вакилининг нега халқ орасида обрўси жуда баланд? У нима ишлар қилган? Нега қолган юзлаб депутатлардек қўл кўтариб-туширувчи «қўғирчоқ» эмас?

    Расул ака оддий инсон. Бир неча йил, ҳатто депутатлигида ҳам ҳайдаб юрган «жигули» машинасини яқиндагина сотиб, кредитга Nexia-3 машинасини олиб миниб юрган инсон. Кредитга уй олиб яшаётган инсон. Халқ илтимос қилганда бирор марта «йўқ, узр шошиб тургандим-да» демаган инсон. Гапиргани учун ҳаётига хавф пайдо бўлганда, уйдагилари қарши чиққанда ҳам йўлида давом этаётган инсон.

    Намунали уйлар, прописка, «снос», ҳокимларнинг ўзбилармонлиги, монополия, бир нечта номақбул қонунлар, воз кечилиши керак бўлган тест тизими, адолатсиз жарималар, ўқитувчининг жамиятда мақомини ошириш, интернет тезлиги, сўз эркинлиги, Парламент обрўсини ошириш, автосаноатнинг нархларни асоссиз оширгани, цензура, ишчилар ҳуқуқлари каби юзлаб муаммоларни кўтариб чиққан, чиқаётган энг яхши депутат. У танқид қилган нечта муаммо ўз ечимини топгани ҳаммага маълум. У нима қилса, сизга, унга, бизга, келажагимиз яхшиланишига қилди, қилмоқда.

    Адашмасам, депутатлар 10 миллион сўмдан ортиқ ойлик олади ва уларнинг сони 150 та. Кушербаев, Дониёр Ғаниев каби атиги 4 ёки 5 та депутат гапиряпти, халқига тортишяпти, холос. Улар ҳам юзлаб депутатлардек бир чеккада ойликни олиб, ишга келиб-кетиб турса бўлади. Нечтаси Парламентдан номсиз кетди. Лекин уларда виждон бор. Ижро вакилларини кўрса, анқайиб турмайди.

    Ортида миллионлаб инсонлар турганини ҳис қилади. Ҳа, халқнинг «любимчиги» бўлиш осон эмас. Бунинг учун отнинг калласидек юрак керак. Буларга қанча амалдор ички нафрати билан қараркан-а? Бир қоқилса, нечтаси кулар экан? Лекин биз эртага фарзандларимизга шунақа зўр депутат бўлишган булар, деб керак бўлса, эртаклар айтиб берамиз. Сизларни Яратган ўз паноҳида асрасин. Халқ сизларнинг ким эканингизни яхши билади. Сизлар бизнинг вакилимизсизлар, гердайиб юринглар, сизларни жуда яхши кўрамиз.

    Зафарбек Солижонов

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

     

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    9 май куни бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушида беш фарзандини йўқотган ўзбек аёли Зулфия Зокированинг тақдирига бағишланган «Илҳақ» фильми премьераси ҳам ижтимоий тармоқларда кўплаб кескин ҳамда илиқ фикрлар билан муҳокама қилинди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Айрим Facebook фойдаланувчилари фильм ғояси кўчирилган дея фикр билдирмоқда.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

     

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Айримлар «лента»сида фильм ҳақидаги фикрлар тўлиб кетганидан «хафа».

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Фильм қаҳрамони Юсуфжонга бағишлаб шеърлар битилди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»
    18.05.2020, 20:10   Изоҳ (0)   94905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда коронавирусга чалинган яна 21 нафар бемор тузалди

    18.05.2020, 19:41

    Сирдарёда сув остида қолган 25 та аҳоли пунктидан 13 таси сувдан тозаланди

    18.05.2020, 19:11

    Ўзбекистонда қайта тикланган авиа ва темир йўл рейсларидан фойдаланиш учун коронавирусга тест топшириш талаб қилинмайди

    18.05.2020, 18:58

    Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон президенти ва собиқ бош вазири ўртасидаги келишувни қўллаб-қувватлади

    18.05.2020, 18:34

    Ўзбекистонда поезд ва самолёт йўловчилари учун коронавирусга тест топшириш нархи маълум қилинди

    18.05.2020, 18:10

    Тошкентдаги 62-сонли оилавий поликлиника карантинга ёпилди

    18.05.2020, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.