Коронавирус инфекциясига қарши ҳақиқатан ҳам самара берувчи дори воситаси 2020 йилнинг кузига бориб пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Москва физика ва технология институтининг геном инженерияси лабораторияси раҳбари, вирусолог Павел Волчковга таяниб, «Известия» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, гап Американинг Regeneron Pharmaceuticals биотехнологик компанияси томонидан яратилаётган дори воситаси ҳақида кетмоқда. Уларнинг услуби иммунитет вирус билан кураша олиши учун инсон организмига сунъий равишда антитана қўшишга мўлжалланган.
«Сўнгги релизда улар дори воситасининг клиник синовларни июнь ойида ўтказишни ваъда берганди, дорининг ўзи эса кузнинг бошида ишлаб чиқарила бошланади. Ўйлашимча, инсоният яқин вақт ичида COVID-19’га қарши ҳақиқатда самара берадиган дорига эга бўлади», — дейди Волчков.
Regeneron Pharmaceuticals бошқалар каби COVID-19 билан касалланган одамга антитана қўшиш борасида синовлар ўтказиш ўрнига ўзига хос йўлдан кетди — улар энг яхши антанани танлаб олиб, клонлашни бошлади. Фармкомпания саноат миқёсида антитана ишлаб чиқаришни бошлаган.
Аввалроқ Ҳиндистонда коронавирусга қарши антитаналарни аниқловчи тест яратилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Россиялик биолог COVID-19’га ўтказилган айрим тестларнинг нима учун хато чиқаётгани сабабини тушунтирди
Изоҳ (0)