«Барселона» клуби «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни қўлга киритишнинг турли чораларини кўриб чиқмоқда.
Диарио Спорт нашрининг хабар қилишича, каталон клуби футболчи ва қўшимча тўлов эвазига Лаутарони сотиб олиш борасида «Интер» билан келишувга эришган.
Ушбу масала юзасидан «Барселона» уч томонлама трансфер режасини амалга оширмоқчи: «Барселона» ҳимоячиси Нелсон Семеду «Манчестер Сити»га йўл олади, «шаҳарликлар» ҳимоячиси Жоау Канселу «Интер»га ўтади, миланликлар эса Лаутаро трансфери борасида «Барселона»га чегирма жорий қилади.
Семеду «Сити» сафига ўтишни истамоқда, инглиз клуби ҳам футболчига жиддий таклиф билан чиққан. Маълумот учун, жорий мавсум Лаутаро клуб миқёсида 31 ўйин ўтказиб, 16 гол ва тўртта самарали узатмага муаллиф бўлди.
Мавзуга доир: «Барселона» Лаутаро учун 80 млн евро ва учта футболчисини таклиф қилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)