Коронавирус пандемияси жаҳондаги янги автомобиллар бозорида чуқур из қолдирди. Баҳор фаслининг биринчи ойи якунларига кўра, савдоларда ўн йил олдинги инқирозга қараганда ёмонроқ кўрсаткични қайд этилган, деб хабар беради Autorambler.
Март ойида жаҳон автомобиль бозорида кузатилган пасайишлар фалокатли, деб аталмоқда. JATCO Dynamics маълумотларига кўра, март ойида 5,55 миллион автомобиль сотилган, бу эса 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга кам демакдир. Бу 1980 йилдан буён, яъни JATCO Dynamics статистикани шакллантиришни бошлаганидан буён энг катта пасайиш ҳисобланади. Таққослаш учун, 2008 йилнинг ноябрида жаҳон иқтисодий инқирози вақтида янги машиналар савдоси 25 фоизга қисқарган.
Америкада миллионлаб транспорт воситалари ўз эгаларини топди (2019 йил мартига нисбатан -38 фоиз). Февраль ойида савдолар ҳажми 79 фоизга тушиб кетган Хитойда эса ўсиш кузатилди, бироқ барибир март ойининг кўрсаткичлари ўтган йилгига нисбатан 30 фоизга пастроқ. Европа давлатлари орасида энг кўп йўқотиш Италия (-86 фоиз), Франция (-72 фоиз), Испания (-69 фоиз), Австрия (-67 фоиз), Ирландия ва Словения (-63 фоиз) давлатлари ҳисобига тўғри келди.
2020 йилнинг биринчи чораги учун бозор катта йўқотишларга дуч келди, жумладан, март ойининг пасайиши сабабли — 17,42 миллион дона автоуловларнинг натижаси 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга ёмонроқ бўлди. Бунга бутун дунё бўйлаб жорий этилган карантин чоралари сабаб ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши сабаб бўлган.
Аввалроқ Ҳиндистонда автомобиллар савдоси биринчи бор нолга қадар тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)