Автомобиль салонида итнинг бўлиши рулдаги стрессни камайтиради ва хавфсиз машина бошқаришга ёрдам беради, деб ёзади Motor.
Испаниянинг Seat маркаси томонидан ўтказилган тадқиқотда ит боқадиган ҳайдовчиларнинг 54 фоизи жонивор салонда бўлган пайти эҳтиёткорлик билан машина ҳайдашини билдирган. Бу, айниқса, ёш ҳайдовчилар учун аҳамиятли: 18-24 ёшли ҳайдовчиларнинг 69 фоизи итлар рулда интизомли бўлишга ундашини айтган.
Ёши каттароқ ҳайдовчилар учун эса вазият аксинча тус олди. 55 ёшдан катта ҳайдовчиларнинг фақат 42 фоизигина салонида ит бўлганида машинани эҳтиёткорлик билан ҳайдайди.
Бундан ташқари, автомобилда итнинг бўлиши ҳайдовчининг стресс даражасини ҳам камайтиради. Сўралганларнинг 35 фоизи ёнида ити бўлганида ўзини хотиржам ҳис этишини маълум қилган.
Шунга қарамай сўровнома иштирокчиларининг учдан бир қисми машинада ити олиб юриш қоидаларини билмаслиги, бунинг учун жарима борлигидан бехабарлигини айтган.
Изоҳ (0)