Янги Зеландиядаги Jucy ижара компаниясининг 97 та автомобили олиб қочилди, бироқ ҳеч ким буни пайқамаган — компания ходимлари ўз уйларида изоляцияда бўлган. Йўқолган машиналарни аниқлашга компанияга қарашли автомобилни тўсатдан тўхтатган маҳаллий полиция ёрдам берган, деб хабар қилади Motor.
Ижарага бериладиган автомобиллар компания ходимлари коронавирус пандемияси сабаб ўз уйларида изоляция бўлган вақтида автотураргоҳдан ўғирлаб кетилган. Ўғрилар нафақат енгил автомобилларни, балки компания томонидан мамлакат бўйлаб саёҳат учун тақдим этиладиган автоуйни ҳам миниб қочган.
Ўғирланган автомобилларни аниқлашга ижара компаниясига қарашли бир неча шубҳали машиналарни тўхтатган маҳаллий полиция ёрдам берган. Ижарага бериладиган автомобиллар махсус автотураргоҳда жойлаштирилгандан кейингина Jucy ходимлари ўғирликдан хабар топган.
Ҳозирга қадар полиция автомобиллар ўғирлаш билан шуғулланувчи маҳаллий жиноий гуруҳларга алоқадор 29 кишини қўлга олишга муваффақ бўлган. Йўқолган 97 машинанинг 85 таси компанияга қайтарилган, қолган 12 таси ҳамон қидирувда.
Таъкидлаш керакки, коронавирус пандемияси сабаб ижарага автомобиль бериш билан шуғулланувчи кўплаб компаниялар ёпилишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)