АҚШ Автомобиль йўллари хавфсизлиги суғурта институти (IIHS) янги авлод Jeep Wrangler’ини краш-тестдан ўтказди ва кутилмаган муаммога дуч келди: йўлтанламас тўсиқлар билан тўқнашув содир этганда тўрт ғилдиракда тура олмайди. Синов вақтида автомобиль икки маротаба ағдарилиб кетган, деб хабар беради Motor.
IIHS томонидан эълон қилинган видеода 2019 йил ишлаб чиқарилган Wrangler йўлтанламаси ҳайдовчи томони билан қисман тўсиққа урилиб, ўнг томонга ағдарилиб кетган. Жами бир неча бор шу турдаги синовлар ўтказилган ва учтадан икки ҳолатда натижа бир хил — автомобиль ағдарилиб кетаверган.
Хавфсизлик бўйича мутахассислар йўлтанламасга мавжуд тўрт баллдан икки балл қўйган. Чунки ағдарилиш жароҳат олиш хавфини оширади. Бундан ташқари, Wrangler’нинг ён хавфсизлик пардалари йўқ.
Изоҳ (0)