• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    9 май куни Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига Ўзбекистон телеканалларида янги ҳарбий-тарихий ўзбек фильмлари намойиш этилади

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда уруш давридаги халқимизнинг қаҳрамонлиги ва бағрикенглигини абадийлаштириш борасида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори бунинг яққол далилидир. Қарорга кўра, «Ўзбеккино» МА зиммасига фашизмга қарши курашда қаҳрамонлик кўрсатган юртдошларимиз ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича вазифалар юкланган.

    9 май арафасида ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши билан «Ўзбеккино» МА ва ижодий жамоалар «Илҳақ» бадиий-тарихий фильми (режиссёр – Жаҳонгир Аҳмедов), «Халқ жасорати» ҳужжатли кинохроникаси (режиссёр – Али Ҳамроев) ва «101» бадиий фильми (режиссёр – Ҳамидулла Ҳасанов) бўйича ишларни ниҳоясига етказди.

    Таъкидлаш жоизки, фильмлар устидаги асосий иш жараёнлари 2020 йилга тўғри келди. «Илҳақ» фильмининг барча асосий жанг саҳналари 2020 йил февраль ойида Беларусда суратга олинди. Ўзбекистондаги қатор муҳим эпизодлар суратга олингач, фильм ижодий гуруҳи уни якунига етказиш учун параллел равишда бир неча студияларда тинмай ишлади. «101» фильмини суратга олиш ва постпродакшн ишлари шу йилнинг февралидан май ойига қадар ўтди, «Халқ жасорати» киносолномаси бўйича архивларда ташкиллаштирилган асосий тадқиқот ишлари эса 2020 йилнинг апрель ойида монтаж ишлари билан ниҳояланди.

    Шунингдек, юқорида тилга олинган киномаҳсулотларнинг барча ишлаб чиқариш жараёнлари коронавирус пандемияси даврида тегишли санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ташкиллаштирилганини ҳам қайд этиб ўтиш лозим.

    Фильмлар тақдимоти 9 май куни Ўзбекистоннинг давлат ва нодавлат телеканалларида бўлиб ўтади ва Ўзбекистонда нишонланадиган Хотира ва қадрлаш куни учун муносиб совға бўлади.

    «Илҳақ» бадиий фильми

    Мавсумнинг энг ёрқин премьераларидан бири «Илҳақ» картинасидир. Бадиий фильм реал ҳаётий воқеаларга асосланган. Унда Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод қишлоғида яшаган, Иккинчи жаҳон уруши жанг майдонларида беш ўғли – Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон Холматовлардан жудо бўлган Зулфия Зокированинг фожиали ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Картина «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига кўра «EzguFilm» кинокомпанияси томонидан яратилган.

    « ‘Илҳақ’ картинаси – ‘Ўзбеккинo’ МАдаги кенг кўламли лойиҳалардан. Фильмда тасвирланаётган воқеалар нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳаётига ҳам яқин. Минглаб оналарнинг ўғиллари фронтдан қайтмади ва бу дард ҳамма учун бирдек оғир эди. Бугунги кунда ўша урушнинг даҳшатли ва суронли йилларидан анча узоқ бўлганларга биз аждодлар келажаги учун қурбон қилинган умр эвазига яшаётганимизни эслатиш жуда муҳим. Дастлаб фильмда фақат Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган воқеалар ҳақида суратга олиш режалаштирилган эди, бироқ кейинчалик фильм Зулфия Зокированинг ўғиллари жанг майдонларида қаҳрамонона курашиб ҳалок бўлганларини акс эттирган жанговар саҳналар билан тўлдирилди. Ҳарбий саҳналарнинг Беларусда ‘Беларусфильм’ билан ҳамкорликда суратга олинишининг ташкиллаштирилгани фильмни кўп жиҳатдан бойитди», – дейди фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.

    Фильмни суратга олиш ишлари шу йилнинг март ойида ниҳоясига етди. Картинада бутун суратга олиш жараёни давомида жами 2000 дан ортиқ киши қатнашди.

    «Биз ‘Илҳақ’ кинокартинасини беларуслик томошабинлар ҳам кўришини истаймиз. Беларусь кинематографлари мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг яна мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун. Биз ‘Ўзбеккинo’ МА ва ‘Беларусфильм’ киностудияси ҳамкорлигида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга умид қиламиз», – деб таъкидлади «Беларусфильм» миллий киностудияси бош директори Владимир Карачевский.

    Тўрт қисмли «Халқ жасорати» кинохроникаси

    Ҳарбий мавзудаги кинопремьералар орасида таниқли режиссёр Али Ҳамроевнинг тўрт қисмли «Халқ жасорати» кинохроникаси ҳам бор. Янги лойиҳа олдига улуғвор вазифалар қўйилди: кинохроника кадрларига асосланган ҳолда тўрт қисмли фильмда ўзбекистонликларнинг фронтда ва фронт ортида кўрсатган жасорати ва қатъияти ҳақида, ўзбек халқининг бағрикенглиги ва ниҳоятда меҳнаткашлигини кўрсатиш мақсад қилинди.

    Бу эксклюзив картина, у туфайли Иккинчи жаҳон уруши тугагандан бери илк маротаба Ўзбекистонда фақат ҳужжатли кинохроникага асосланган киносолнома яратилмоқда. Ижодий гуруҳ нафақат Ўзбекистондаги, балки Россиядаги архив маълумотлари билан ҳам ишлаб, картина учун энг ёрқин ва таъсирли кадрларни саралаб олди.

    «Халқ жасорати» ҳужжатли фильмининг асосий вазифаси – бугунги авлодни она Ватан ҳимоясида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатган ота-боболарининг даврига назар ташлаш учун имкон яратиш. Бу, айниқса бугун – ўзбекистонликлар вирусли пандемия хавфига қарши курашаётган қийин кунларда муҳим аҳамиятга эга. Янги Ўзбекистонда ўзбекистонликларнинг мардлиги ва матонати хотирасини абадийлаштириш, яна бир бор халқимизга бош эгиб, миннатдорлик билдириш имконини яратувчи бундай муҳим лойиҳа амалга оширилаётганидан бениҳоя хурсандман. Мен, ушбу фильм устида чин дилдан ва ҳаяжон билан ишладим», – дейди фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Али Ҳамроев.

    «101» бадиий фильми

    Режиссёр Ҳамидулла Ҳасановнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик бир юз бир аскарнинг мардона ва фожиали тақдири ҳақидаги ҳужжатли маълумотларга асосланган «101» фильми республика кинематографияси учун яна бир аҳамиятли қадам бўлди. Бир юз бир нафар ўзбек аскари Амерсфорт шаҳридаги конслагерга немис фашистлари голландларга ўзларининг кимлар билан курашаётганлари ва вермахт газеталари мақолаларида, барча европаликларни чўчитиб келаётган Қизил армия аскарлари аслида ким эканлигини кўрсатиш мақсадида олиб келганлиги кўп йиллар давомида айтилган! Бу воқеа ҳақидаги янги тафсилотлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Анвар Иргашев ва Юлия Медведовскаянинг шу номдаги – «101» романида чоп этилган ноёб тадқиқотлари натижасида олинган. «Бир юз бир ўзбек қаҳрамонининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган бебаҳо ҳиссаси, оммавий қаҳрамонлиги бутун дунёдаги инсонлар хотирасида абадий сақланиб қолади!» – дейди сценарий муаллифи Юлия Медведовская.

    «101» бадиий фильми «Ўзбеккино» МА компанияси томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда «Uzbekistan Film», «Omad Film Production», «DF Service» компаниялари ҳамкорлигида тайёрланган.

    Шунингдек, «Ўзбеккино» МА янги тақдим этилувчи фильмлардан ташқари давлат ва нодавлат телеканалларда ватанимиз кинофонди фахри бўлган «Сен етим эмассан», «Генерал Собир Раҳимов», «Фарҳоднинг жасорати» ва ҳарбий мавзудаги бошқа фильмлар намойишини ҳам тайёрлади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    07.05.2020, 15:00   Изоҳ (0)   79615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ипак йўли» АИТБ Нидерландиянинг FMO банки билан кредит шартномасини имзолади

    07.05.2020, 12:00

    Хитойнинг China Mobile ва Huawei компаниялари дунёдаги «энг баланд» 5G тармоғини ўрнатди

    06.05.2020, 15:00

    First Development Group’нинг савдо офиси барча санитария меъёрларига амал қилган ҳолда, фаолиятини қайта бошлади, қурилиш ишлари эса давом этмоқда

    06.05.2020, 09:00

    Hyundai. Бизнес ва масъулият

    05.05.2020, 15:00

    Makro супермаркетлари тармоғи ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кассаларини йўлга қўя бошлади!

    05.05.2020, 12:00

    «Туронбанк» пандемия шароитида бирданига 3 та янги хизматни жорий қилди

    04.05.2020, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.