Нидерландиянинг FMO тараққиёт банки «Ипак йўли» банкига ўзбек сўмига айирбошлаш имкониятини яратган холда умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларга тенг бўлган миқдорида яна бир кредит линиясини ажратилиши тўғрисида шартнома имзолади. Мазкур келишув банкка Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни янада такомиллаштиришга ва кенгайтиришга имконият яратиб беради.
FMO банкининг молия институтлари бўйича директори жаноб Уиб Ян де Руйтер қуйидагиларни таъкидлади: «Биз Ўзбекистондаги кўп йиллик ҳамкоримиз бўлган ‘Ипак йўли’ банки билан навбатдаги келишув тузилганлигидан жуда ҳам мамнунмиз. FMO банки хусусий секторда бўлган тадбиркор аёлларни, ёш тадбиркорларни, қишлоқ хўжаликдаги мижозларни қўллаб-қувватлаш ҳамда микромолиялаштиришни такомиллаштиришда ‘Ипак йўли’ банкининг тўлиқ қўллаб-қувватлайди».
FMO томонидан ажратилган кредит маблағлари тенгсизликни камайтириш орқали қуйидаги талабларга асосан лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади:
- кичик корхоналарга;
- қишлоқ хўжалиги корхоналарга;
- тадбиркор аёлларга;
- 35 ёшгача бўлган ёш тадбиркорларга.
«Биз FMO банкини ‘Ипак йўли’ банкининг ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз. Ушбу шартнома қисқа вақт мобайнида имзоланган учинчи шартнома бўлиб, мамлакатимиздаги хусусий секторни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун кредит ресурсларини кенгайтириш имкониятини яратиб беради, бу эса маҳаллий тадбиркорларга COVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатишга ёрдам беради», — деб таъкидлаб ўтди «Ипак йўли» банкининг бошқарув раиси Саидаброр Сайдаҳмедов.
«Ипак йўли» банки 2019 йилнинг август ойида FMO банкидан 20 миллион АҚШ доллар, шу йилнинг март ойида эса 15 миллион АҚШ доллар миқдоридаги шу каби кредит линияларини жалб қилган. «Ипак йўли» банки FMO банки билан 2013 йилдан буён ўзаро манфаатли ва муваффақиятли ҳамкорлик олиб бормоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)