Тошкентда Hyundai расмий дилерлик марказининг очилганига ҳам бир йилдан кўпроқ вақт бўлди. «Hyundai Auto Asia» МЧЖ ҚК директори, Жанубий Корея Hyundai автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Айдин Каимов бизга компаниянинг пандемияга қарши курашда қандай ижтимоий кўмак кўрсатаётгани ва ҳозирги воқеликда бизнес қандай ривожланаётгани ҳақида гапириб берди.
- Айдин Злаудунович, бир йиллик иш фаолиятингиз мобайнида компаниянгиз мамлакатнинг автомобиль бозорида ўз мавқейини мустаҳкамлабгина қолмай, балки пандемия тарқалишига қарши курашишда ёрдам кўрсатиб, ўзини ижтимоий масъулиятли бизнес сифатида намоён қила олди. Ижтимоий кўмак доирасида қандай ишлар амалга оширилди ва нималар қилиш режалаштирилмоқда?
- COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб миллиардлаб инсонлар ва миллионлаб компанияларнинг режаларига жиддий ўзгартиришлар киритди ва шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон ҳукумати вируснинг республика бўйлаб тарқалиши хавфига қарши жуда тезкорлик билан чоралар кўрмоқда, вирус тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун қанча куч ва маблағ сарф қилмоқда.
Ўз навбатида, вазият катта йўқотишлар ва нохуш оқибатларсиз ҳал қилиниши учун биз давлат томонидан кўрилаётган чораларни тўла қўллаб-қувватлаймиз. Шу муносабат билан Hyundai Auto Asia Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига вирус тарқалишининг олдини олиш учун молиявий кўмак сифатида шахсий ҳимоя воситалари ва зарур жиҳозларни сотиб олиш учун 35 минг доллар ажратди. Компаниямиз мамлакат Президенти жаноб Мирзиёевнинг «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракатида иштирок этиш тўғрисидаги чақириғини қўллаб-қувватлайди, унинг доирасида биз кам таъминланган 300 та оилага уч ой давомида молиявий ёрдам кўрсатамиз, ҳар бир оила учун ойига 1 000 000 сўм миқдорида маблағ ажратамиз. Шундай қилиб, биз Тошкент шаҳридаги оилаларга 900 000 000 сўм миқдорида ёрдам кўрсатамиз.
Бизнесга келсак, айтингчи, у қандай ривожланмоқда?
Биз фаолиятимизда «уч S» тамойилига таянамиз, яъни Sales (автомобилларни сотиш), Service (хизмат кўрсатиш), Spare parts (оригинал эҳтиёт қисмларни сотиш), мижозларимизни автомобиль танлаш босқичида ҳам, келгусида фойдаланиш вақтида ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.
Бизнесимизни қуришимиз яхши бошланди ва бунинг учун қулай муҳитга эга эдик. Шу вақт ичида Бухорода яна бир дилерлик маркази очилди, Наманганда автомобилларни онлайн сотиш хизмати йўлга қўйилди. Яқин келажакда автомобиллар моделларининг қаторини тўлдириш ва пойтахтнинг обрўли туманларидан бири бўлган Тошкент ситида дилерлик марказини очиш режалаштирилмоқда. Умуман олганда, Ўзбекистондаги дилерлик марказларини қамраб олиш географиясини кенгайтириш вазифаси режага мувофиқ амалга оширилмоқда.
- Бизга маълумки, сиз автомобилларни онлайн сотиш форматига ўтдингиз. Масофадан автомобиль сотиб олишда қандайдир тафовутлар бўладими ва ушбу хизматдан фойдаланиш учун мижозлардан нималар талаб қилинади?
Карантин жорий этилгани сабабли, Тошкент, Бухоро ва Намангандаги Hyundai Auto Asia дилерлик марказлари вақтинча офлайн режимда фаолият юрита олмайди. Шу муносабат билан биз ўз ишимизни шундай ташкиллаштирдикки, унга кўра мижоз уйдан чиқмасдан, бизнинг сайтимиз ёки Telegram ботимиз орқали модель ва тўлиқ жамланмани танлаши, нархлари, хусусиятлари, лизинг дастурлари, акциялар билан танишиши ва шартнома тузиш учун ариза расмийлаштириши мумкин. 10-15 дақиқа ичида компаниянинг бириктирилган менежери мижоз билан боғланади, унга маслаҳат беради ва тафсилотларни аниқлаштириб олади.
Агар харид лизинг асосида амалга оширилса, у ҳолда лизинг компаниясининг менежери харидор билан боғланади ва унга танлаган модели учун тўловни амалга оширишнинг турли хил усуллари ва жадвалларини тақдим этади. Харид тасдиқланганидан сўнг, мижозга шартнома ва ҳисоб варақ юборилади, тўлов Apelsin, Payme иловалари ёки банк орқали амалга оширилиши мумкин.
Танланган автомобиль дилерлик марказида мавжуд бўлса, тўлов амалга оширилганидан сўнг иш куни давомида карантин хавфсизлиги чораларига риоя қилган ҳолда автомобиль тўғридан-тўғри мижознинг уйига етказиб берилади.
- Дунё бўйлаб кўплаб компаниялар йўқотишлар ва ишнинг тўхтаб қолиши сабабли ходимларни номаълум муддатга ишдан бўшатишни бошлади. Сизнинг компаниянгиз ходимларингизга нисбатан қандай чоралар кўрмоқда?
Дилерлик марказларининг ёпилиши ва масофадан ишлашга ўтилиши муносабати билан карантин чоралари жорий қилинган дастлабки кунлардан бошлаб, биз ҳеч кимни ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқармасликка, балки ходим масофадан ишлаш ёки ишламаслигидан қатъий назар, иш ҳақининг 50 фоизини тўлашга қарор қилдик. Биз бизнес нафақат фойда олиш, балки мижозлар олдида бўлгани каби, ўз ходимларимиз олдида ҳам катта масъулият эканлигини англаймиз. Биз ўз жамоамизни қадрлаймиз ва ушбу қийин вақтдан муносиб тарзда ўтиб олиш учун қўлимиздан келганини қиламиз.
Реклама ҳуқуқи асосида.