Бугунги олча билан пишириладиган пирог жуда мазали бўлиб, бунда музлатилган, консерваланган ёки янги узилган олчалардан фойдаланишингиз мумкин.

Олчанинг нордон мазаси ширинликка ўзгача таъм бағишлайди.

Фото: DMR Fine Foods

Керакли маҳсулотлар:

  • Олча — 500 гр
  • Тухум 5-6 дона
  • Сариёғ — 200 гр
  • Шакар — 280 гр
  • Ун — 220 гр
  • Разрихлител — 1 чой қошиқ

Тайёрланиш жараёни:

  • Тухум сариғи оқидан ажратиб олинади.
  • Тухум сариғига хона ҳароратида эриган сариёғ ва шакар қўшиб миксер ёрдамида аралаштирилади.
  • Тухум оқи алоҳида идишда яхшилаб аралаштирилади.
  • Тухум сариғидан тайёрланган аралашмага ун хоҳишга қараб разрихлител қўшилади.
  • Аралашмага тухум оқи аста-секинлик билан кам-камдан қўшилади. Хамир тайёр.
  • Ширинлик пиширишга мўлжалланган идиш четига хамир ёпишиб қолмаслиги учун ёғ суртиб ун сепилади.
  • Хамир солинади ва қизиган печга 180 даражага қўйилади.
  • Бир неча дақиқадан кейин хамир печдан олинади ва олчалар териб чиқилади.
  • Печга қайта 40-45 дақиқага қўйилади.
  • Пирог усти қизғиш бўлганида пишган ҳисобланади.

Ёқимли иштаҳа!