• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Сен Ямайкадасан, табассум қил!». Колумб кашф қилган «Булоқлар мамлакати» ҳақида

    Ямайка деганда хаёлимизга биринчи навбатда рекордчи спринтер Усэйн Болт, регги мусиқаси ва албатта, афсонавий Боб Марли келади. 1494 йилнинг 3 май куни денгиз саёҳатчиси Христофор Колумб томонидан кашф қилинган ушбу ўлка ҳақида яна нималарни биламиз?

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ямайканинг очилиши

    1485 йилда португал қироли томонидан Ҳиндистонга денгиз орқали боришни назарда тутувчи лойиҳаси рад этилган Колумб Кастилияга кўчиб ўтди. У ерда андалусиялик савдогарлар ва банкирларнинг кўмаги билан ҳукуматнинг экспедициясини ташкил қилишга муваффақ бўлди. 1492 йил 12 октябрда 90 кишидан иборат бўлган биринчи саёҳат давомида Колумб Багама ороллари архипелагида жойлашган Сан-Сальвадор оролига етиб борди. Колумб ўзининг иккинчи экспедициясини адмирал унвони билан ва янги кашф этилган ерларнинг вице-қироли сифатида бошқарди.

    Экспедиция 17 та кема ва 1,5 минг кишидан иборат экипаж аъзосидан ташкил топган эди. Колумб 1493 йил 3 ноябрда Доминика ва Гваделупа оролларини, 20 га яқин Кичик Антиль оролларини ва Пуэрто-Рико оролини кашф этади. Олтин илинжида яна денгиз кезган Колумб 1494 йил 12—29 март кунлари Гаитини фатҳ қилади. 29 апрель ва 3 май кунлари эса учта кема билан Кубанинг жануби-шарқий қирғоқлари бўйлаб сузиб, Ямайка оролини очди.

    «Булоқлар мамлакати»

    Колумб ушбу катта ва чиройли орол ҳақида Куба ҳиндуларидан билиб олган эди. У Ямайканинг номини Сантьяго деб ўзгартиради. 1506 йилда орол Испания тожига берилади ва Колумбга — кейинчалик унинг оиласига мерос бўлиб қоладиган — Ямайка Маркизи унвони берилади. Тарих давомида Колумб томонидан оролга берилган ном ўрнашиб қола олмади, тилларда оролнинг маҳаллий номи қолаверди. Ямайка — маҳаллий аҳолининг тилидан таржима қилинса, «Булоқлар мамлакати» деган маънони англатади.

    Колумб қиролича Изабеллага Ямайкани тасвирлаб бериш жараёнида ўз ҳаяжонини яшира олмай, қўлидаги бир варақ қоғозни ғижимлаб ташлагани ҳақида ёзма тарихий манбалар бор. У Ямайкани ўз кўзлари билан кўрган энг гўзал диёр деб атаган. Ушбу оролнинг гўзаллигидан ҳайратга тушган Колумб ўзининг сўнгги, тўртинчи экспедицияси пайтида яна ўша ерга қайтиб келади ва у ерда узоқ вақт яшайди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бора-бора орол Колумбнинг кўнглини қолдирди, чунки у бу ердан олтин топа олмади. Оролни Испаниянинг мулки деб эълон қилган Колумб уни ўз ҳомийлари бўлмиш испан қироллик жуфтлиги Фердинанд ва Изабелла шарафига номлади. Шундан сўнг Ямайканинг шимолий қирғоқлари бўйлаб Кубага қайтиб кетди.

    Колумб билан келган фалокат

    Оролдаги биринчи испан аҳоли пункти — «Сантьяго колонияси» 1509 йилда Муқаддас Анна кўрфазидан бир ярим километр ғарбда ташкил этилган. Бироқ 15 йилдан сўнг у ноқулай иқлим туфайли ташлаб кетилди. Ямайка пойтахти эса бугунги кунда Сент-Кэтрин деб аталадиган Сантьяго-де-ла-Вега шаҳрига кўчирилди.

    Ямайкада қарийб 150 йил давом этган испанларнинг ҳукмронлиги оролнинг туб ҳинду аҳолисининг бутунлай йўқолиб кетишига олиб келди. Испанлар келган пайтда Ямайкада аравак деб аталувчи ҳинду қабилалари истиқомат қилар эди, уларнинг сони қарийб 60 минг нафарга етарди. Испания ҳукмронлиги даврида Ямайкадаги ҳиндулар деярли бутунлай йўқ бўлиб кетди. 1611 йилга келиб оролда атиги 74 нафар ҳинду қолган эди, холос.

    Минтақадаги қишлоқ хўжалиги ҳам эндигина ривожлана бошлаган пайтларда ишлайдиган аҳолини йўқотиб, таназзулга юз тута бошлади. Энди плантацияларда ишлаш учун Африкадан оммавий равишда қул олиб келиш бошланди ва Ямайка қул савдосининг ўтиш жойига айланди. Ямайкада 1833 йилга келибгина қуллик бекор қилинди, аслида эса қуллар яна беш йилдан кейин озод қилинган. Испанлар бир ярим аср давомида оролни мустамлака қилди. 1655 йилда эса уни инглизлар босиб олди. Ямайка расман 1670 йилдан инглиз мустамлакаси деб эълон қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гуноҳлар шаҳри

    Инглизлар Ямайканинг ҳозирги пойтахти бўлмиш Кингстон шаҳридан унча узоқ бўлмаган улкан табиий портнинг қирғоғида катта истеҳком қурди. Қалъа ёнида Порт Ройал шаҳри ривожлана бошлади. Тез орада у «бутун насроний дунёсидаги энг гуноҳкор шаҳар» шон-шарафига сазовор бўлди, чунки денгиз қароқчиларининг «пойтахти» Тортуга оролидан Порт Ройалга кўчиб ўтганди. XVII аср охирида Порт Ройал шаҳрида саккиз минг аҳоли истиқомат қилган, улардан бир ярим минг нафари денгиз қароқчилари бўлган.

    Қароқчилар испан кемаларини талон-торож қилиб, ўз ўлжаларини Порт Ройалга олиб келишарди, бу эса ўз навбатида, шаҳарнинг гуллаб-яшнашига олиб келди. Бироқ 1692 йил 7 июнда рўй берган даҳшатли зилзила натижасида «гуноҳкор шаҳар»нинг катта қисми денгиз тубига ғарқ бўлди. Испания католик черкови «Худо бу шарманда шаҳарни гуноҳлари учун жазолади» деб хабар берди.

    Инглиз мустамлакаси

    Ўша вақтга келиб инглизлар Ямайкада мустаҳкам ўрнашиб олган ва оролни катта шакар колониясига айлантирган эди. Ямайкада шакарқамиш плантациялари жадал ривожланарди. Кўп плантациялар оролнинг жанубидаги текисликларда жойлашган бўлиб, Ямайканинг ички жойлари чорва боқиш учун ишлатилган. Ямайка саноати шакар, шинни ва машҳур Ямайка ромини ишлаб чиқарган.

    Оролда вақти-вақти билан содир бўлиб турадиган қора қулларнинг исёнлари инглизларни қаттиқ безовта қиларди. XIX аср бошларига қадар, тахминан, 150 йил давомида камида 30 та ана шундай қўзғолонлар рўй берган. XVII асрнинг иккинчи ярмидаёқ Ямайканинг энг олис тоғли ва ўрмонли жойларида маронлар — қуллар ва уларнинг авлодлари ўзларининг давлатга ўхшаш уюшмаларини яратган. Улар чорва молларини олиб қочишар ва бошқа талончиликларни содир этарди. Натижада, инглизлар XVIII асрнинг охирида маронларни Африкага, хусусан, Сьерра-Леонега депортация қилди. Ҳозирги Сьерра-Леоне давлатининг пойтахти бўлмиш Фритаун шаҳрига айнан маронлар асос солган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қулликнинг бекор бўлиши ва мустақиллик

    1831 йилда Ямайкада катта қўзғолон бўлиб ўтди, унда 60 мингга яқин қуллар иштирок этди. Айнан шу қўзғолонлар Британия колонияларида қулликни бекор қилиш бўйича қарорларни тезлаштирган деб тахмин қилинади. Чунки Британия мустамлакачилик маъмуриятининг Ғарбий Ҳиндистон бўлими бошлиғи Генри Тэйлор кейинчалик бу ҳақда шундай изоҳ берганди: «Бу даҳшатли воқеа қулдорликка қарши қақшатқич зарба берди».

    1833 йилда қуллик бекор қилинганидан сўнг Ямайкадаги инглиз плантаторлари учун «қора кунлар» бошланди. Қулларнинг озод қилиниши Ямайканинг плантация иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатди. Ҳиндистон ва Хитойдан пудрат ишчиларининг олиб кирилиши вазиятни тўғирлай олмади. Ямайкада шакар ишлаб чиқариш кескин пасайиб кетди. Бундан ташқари, Европада лавлаги шакар ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ва Куба ҳамда Ява оролларида шакар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши туфайли рақобат кучайиб кетди. Ямайка аҳолиси жуда қашшоқ аҳволда яшар эди.

    ХХ асрга келиб АҚШ сармояси натижасида Ямайкадаги иқтисодий вазият тубдан ўзгарди. Америка компаниялари Ямайкадан банан, какао, кофе ва кокос ёнғоғи каби маҳсулотларни катта ҳажмларда экспорт қила бошлади. Америкаликлар, шунингдек, Ямайка инфратузилмаси (темир йўл тармоғи)ни ривожлантиришга киришди. 1943 йилдан Ямайкада умумий сайлов ҳуқуқи, 1944 йилдан эса қисман ўзини ўзи бошқариш тизими жорий қилинди. 1959 йилда Ямайка ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. 1962 йилнинг августида Буюк Британия Ямайкага мустақиллик берди.

    Ямайкани ҳамиша табассум билан ёдга оламан, чунки афсонавий Боб Марли қўшиғидаги «You’re in Jamaica, C’mon and smile!» (Сен Ямайкадасан: Табассум қил!) сўзлари қулоғим остида жаранглайди. Аммо ушбу қувноқ ўлка ҳам тарихда бошидан қонли даврларни ўтказган...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    04.05.2020, 19:07   Изоҳ (0)   42116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишдан олинган Дариға Назарбоева ўрнига Қозоғистон Сенатининг янги спикери тайинланди

    04.05.2020, 18:02

    Трамп коронавирус вакцинаси йил охиригача тайёр бўлишига ишончи комиллигини билдирди

    04.05.2020, 13:12

    Трамп: «Хитой коронавирус борасида катта хато қилди»

    04.05.2020, 12:14

    AP: Хитой дори-дармон ва ҳимоя воситаларини тўплаб олиши учун коронавирус ҳақидаги маълумотларни яшириб келган

    04.05.2020, 11:59

    Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 3,5 млн кишидан ошиб кетди

    04.05.2020, 11:12

    Олимлар коронавирус сабаб кузатилаётган ўлим ҳолатларининг кўплигини D витамини етишмовчилиги билан боғламоқда

    04.05.2020, 08:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.