Ўзбекистонда 4 май соат 15:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 21 кишига кўпайиб, 2181 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ 4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2160 нафарни ташкил этгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди, 1370 нафари эса соғайган.
Изоҳ (0)