• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк: Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 2020 йилда 1,5 фоизгача пасаяди

    Ўзбекистон Марказий банки коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари кўзланган 5,2−5,5 фоиздан 1,5−2,5 фоизгача пасайишини кутмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг «2020 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи»да маълум қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Марказий банкнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ўсиш суръати 1,5−2,5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда», — дейилади Марказкий банк сайтида эълон қилинган шарҳда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон иқтисодиёти Марказий банкнинг муқобил сценарийси бўйича кетмоқда

    Дастлабки прогнозларга кўра, Ўзбекистонда туризм, меҳмонхона бизнеси, халқаро транспорт, кўнгилочар соҳалар, спорт, эксклюзив хизматлар ва бошқа соҳаларда ўсиш суръатларининг сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда.

    Шунингдек, жорий ҳисоб-китоблар 2020 йилда якуний истеъмол харажатлари 1,4 фоизгача пасайиши ва ялпи асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиш суръати 2019 йилдаги 34 фоиздан 2020 йилда 6,4 фоизгача секинлашиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

    «Шу билан бирга, олтин нархининг ўсиши ва мева-сабзавот экспортининг кўпайиши давлат бюджети ва хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадларига ижобий таъсир кўрсатади ва маълум даражада солиқ тушумлари камайиши бўйича таъсирларни юмшатади», — дейилади шарҳда.

    Инқирозга қарши жамғарманинг шакллантирилиши ва унга халқаро молия институтлари маблағларининг ҳам жалб қилиниши, шунингдек, карантин даврида даромадларини йўқотган аҳолига ёрдам бериш учун махсус жамғармаларга маблағлар йиғилиши каби чоралар, Марказий банкнинг фикрича, пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш имконини беради.

    Шунингдек, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсир кўлами ва давомийлиги бўйича ноаниқликлар сақланиб қолаётгани таъкидланган.

    «Ташқи иқтисодий шароитларнинг ёмонлашиши шароитида мамлакатга кириб келадиган трансчегаравий пул ўтказмалари йиллик миқдори ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада қисқариши кутилмоқда», — дейилади шарҳда.

    Марказий банк трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30−35 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 6,01 миллиард долларни ташкил этган эди. Шундай қилиб, пандемия туфайли 2020 йилда пул ўтказмалари ҳажми 4 миллиард долларгача пасайиши мумкин.

    Қайд этилишича, апрель июль ойларида пул ўтказмаларининг камайиши 50 фоизга етиши мумкин ва кейинчалик босқичма-босқич тикланиш кузатилади. Апрель ойида бу кўрсаткич 200 миллион доллардан пастга тушди ва октябрь ойига келиб эса 500 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

    Апрель ойининг ўрталарида иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров «Бизда иқтисодий ўсиш бўлади, деган тушунчада турибмиз. ЯИМ пасаймайди оз бўлса-да, ўсиш бўлади», деб айтганди.

    04.05.2020, 15:14   Изоҳ (0)   34942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Косонликлар карантин пайтида уйи бузилаётганидан шикоят қилди

    04.05.2020, 14:59

    Навоий вилояти коронавирусдан холи учинчи ҳудудга айланди

    04.05.2020, 14:27

    Метеоролог: Сардобада фалокат юз берган вақтда кучли ёмғир ҳам, кучли шамол ҳам бўлмаган

    04.05.2020, 13:56

    Қозоғистон расмийлари Сардобадаги тошқинни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келмоқда

    04.05.2020, 13:27

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

    04.05.2020, 12:47

    Сирдарёда эвакуация қилинган 6 мингдан ортиқ аёллар, болалар, қариялар 4 май куни ўз уйларига қайтиши кутилмоқда

    04.05.2020, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чехословакия ва Украинанинг ўхшаш тақдири – Гитлер ўз босқинчилик ҳаракатларини қандай бошлаган эди?

    Дунё | 22 июл, 17:45

    Тошкентда тиббий кўрик вақти беморига шаҳвоний шилқимлик қилган шифокорга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:30

    Зоминда 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланадиган маиший техника заводи ишга тушади

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:21

    Голливуд юлдузи Уилл Смит исмини ўзгартирмоқчи

    Кино | 22 июл, 17:20

    Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:09

    “Барселона” кейинчалик Рэшфордни сотиб олмаса, жарима тўлайди

    Спорт | 22 июл, 16:50

    АҚШдан Салвадорга депортация қилинган мигрантлар қийноққа солинди

    Дунё | 22 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.