• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Косонликлар карантин пайтида уйи бузилаётганидан шикоят қилди

    Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи аҳоли карантин пайтида яшаб турган уйи бузилаётганидан шикоят қилган. Уларнинг айтишича, жорий йил 27 апрель куни ҳудудга бульдозер «борган» ва улар яшаётган уйни бузишга ҳаракат қилган.

    Фото: «Дарё»

    Воқеалар тафсилотини ўрганган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, туманнинг Гулбоғ қишлоғи ҳудудидаги аҳоли яшаган нотурар жой 2018 йил тадбиркор томонидан сотиб олинган бўлиб, айни кунда тадбиркор ҳудудда қурилиш ишларини бошлашни ният қилган ва аҳоли билан муаммо келиб чиққан.

    Аҳоли яшаб келаётган маиший хизмат уйи

    Аҳоли яшаб келаётган маиший хизмат уйи
    Фото: «Дарё»

    «15 йилдан бери шу ерда яшаб келамиз. 1987 йил бизни Деҳқонобод туманидан мажбурлаб кўчириб келишган ва ҳудудни ўзлаштиришимиз айтилган. Ўтган 15 йил давомида туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотларга мурожаат қилиб, яшаб турган уйимизга эгалик ҳуқуқи берилишини сўрадик. Аммо шу пайтга қадар ҳужжат қилиб беришмади. Бугунги кунга келиб эса, 15 йил яшаган уйимиздан ҳайдаб чиқаришмоқчи», — дейди мурожаатчи Маҳмаражаб Шарипов.

    Маҳмаражаб Шарипов

    Маҳмаражаб Шарипов
    Фото: «Дарё»

    Уйни бузиш ҳаракати бошланган кун

    Уйни бузиш ҳаракати бошланган кун
    Фото: Маҳмаражаб Шарипов

    «Карантинда қаерга чиқамиз, кимнинг уйига борамиз. Шунча пайтдан бери шу ерда яшаб келгандик. Уйимизга эгалик ҳуқуқини оламиз деб анча ҳаракат қилдик. Аммо ҳужжат қилиб беришмади, энди эса ҳеч ким биз ҳақимизда ўйлаб кўрмаяпти», — дейди шу хонадонларда яшовчи фуқаролардан яна бири Назокат Жўраева.

    Назокат Жўраева

    Назокат Жўраева
    Фото: «Дарё»

    Шикоятчиларнинг маълум қилишича, 1987—1988 йиллар давомида Деҳқонобод туманининг Бойқўрғон, Ғинжак қишлоқларида яшовчи 50-60 та хонадон вакиллари ушбу ҳудудга кўчириб келинган ва уй-жой қилиб берилган. Ана шундай хонадонларнинг бештаси уй-жой йўқлигидан маиший хизмат уйига жойлаштирилган.

    Фото: «Дарё»

    Шу ерда яшашни бошлаган аҳоли йиллар давомида маиший хизмат уйи атрофида ўзбошимчалик билан турар жойлар ҳам қурган.

    Фото: «Дарё»

    Косон туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг 2018 йил мурожаатчиларга ёзган жавоб хатидан англашилишича, мазкур маиший хизмат уйи 1985 йил қуриб битказилган бўлиб, эгалик ҳуқуқи 2011 йил «Сирож ўғли Беҳзод» фермер хўжалигига берилган. 2018 йил 7 сентябрь куни фермер хўжалиги раҳбари ҳамда тадбиркор Ренат Юсупов келишувига кўра бино тадбиркор ихтиёрига ўтган.

    Фото: «Дарё»

    «Мен мазкур бинони 2018 йил сотиб олганман ва шу жойдан болалар боғчаси қуриш учун давлатдан кредит олдим. Вақтим кетяпти. Қурилиш қилишим керак. Шу боис ҳам маиший хизмат уйида яшовчи аҳолига вазиятни тушунтириб, чиқиб кетишлари лозимлигини айтдим. Аммо улар тушунишни истамаяпти», — дейди тадбиркор Ренат Юсупов.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, жорий йил 27 апрель куни тадбиркор ёллаган ишчилар ва техника ҳудуддаги эски биноларни суриб, қурилиш учун жой очиш ҳаракатига тушган. Буни кўрган аҳоли эса, уйи бузилишидан қўрқиб, тадбиркорга эътироз билдирган. Қаршилик кўрсатган, ҳатто туман ҳокимлигига қўнғироқ қилиб, масъулларни огоҳлантирган.

    Уйни бузиш ҳаракати бошланган кун

    Уйни бузиш ҳаракати бошланган кун
    Фото: Маҳмаражаб Шарипов

    «Менга қўнғироқ қилиб ‘уйимизни бузишяпти’ дейишгач, барча ишларимни ташлаб, воқеа жойига етиб келдим. Келсам, вазият аҳоли ваҳима қилганчалик эмас. Тўғри, тадбиркор қурилиш ишларини бошлайман деб ҳаракатга тушган. Аммо шунга қарамасдан карантин пайтида одамлар яшаб турган уйнинг бузилишига йўл қўймаймиз. Тадбиркорга ҳам тушунтиряпмиз», — дейди Косон тумани ҳокими ўринбосари Собир Эшов.

    Собир Эшов

    Собир Эшов
    Фото: «Дарё»

    Ҳоким ўринбосарининг маълумот беришича, мазкур муаммо беш йилдан бери давом этиб келмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Маиший хизмат уйида яшовчиларга беш йил илгари вазият тушунтирилиб, бино шахсий мулк эканлиги айтилган. Ҳатто уй қуриш учун ер участка ҳам таклиф қилинган. Аммо улар ‘уй қуришга қурбимиз етмайди’ деб, бу ердан чиқиб кетишни истамаяпти», — дейди туман ҳокими ўринбосари.

    Фото: «Дарё»

    «Тадбиркорнинг пули бўлса, қаровсиз ва ташландиқ ерни обод қилиб, боғча қурсин. Нега биз яшаб турган жойга ёпишади. Биз ҳам неча йилдирки, умид билан шу ерда яшаб келяпмиз. Энди қаерга чиқиб кетамиз», — дейди аҳоли вакилларидан яна бири Фотима Қаршиева.

    Маиший хизмат уйида яшовчи аҳолининг айтишича, улар кўчиб келган пайт уй қаровсиз ҳолатда бўлган.

    Фото: «Дарё»

    «Кўчиб келганимиздан сўнг, атрофни ободонлаштирдик. Имкон қадар яшаш учун шарт-шароит яратдик. Агар ўша пайтда биз келиб, бу ерга эгалик қилмаганимизда бугунги кунга келиб, маиший хизмат уйининг ‘аҳволига маймунлар йиғларди’, талон-торож бўларди», — дейди Маҳмаражаб Шарипов.

    Малика Тўлаганова

    Малика Тўлаганова
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аҳоли вакилларидан яна бири — Малика Тўлаганованинг айтишича, ўғли Шавкат Тўлагановнинг шарт-шароити жуда оғир. Агар улар яшаб турган уйидан чиқариб юборилса, кўчада қолиши тайин.

    «Ҳеч ким кўчада қолмайди. Бешта хонадоннинг иккитасига тадбиркорнинг ўзи ҳомийлик қилиб, уй-жой қилиб беришини айтган. Қолган учта оилага эса ер берамиз. Уй қуриб олишади. Тадбиркор уларга ҳам цемент, шифер каби қурилиш материалларини бераман деган. Ҳокимлик ер берса, тадбиркор қурилиш материлларини берса, уй қуриш учун меҳнат қилиш қолади, холос, — дейди туман ҳокими ўринбосари Собир Эшов.

    Аҳоли эса мазкур ҳолатдан ҳам норози.

    Фото: «Дарё»

    «Қачонки, уйимиз битиб, тайёр ҳолатга келгач, бу ерни тарк этамиз, унгача бизга зарар беришмасин», — дейди Малика Тўлаганова.

    Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашган ҳоким ўринбосари Собир Эшов карантин пайтида ҳеч ким уларни безовта қилмаслигини яна бир бор таъкидлаб, карантиндан сўнг ҳокимлик томонидан бериладиган ерда уй қуриш ҳаракатини бошлаши лозимлигини тушунтирди.

    04.05.2020, 14:59   Изоҳ (0)   35795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий вилояти коронавирусдан холи учинчи ҳудудга айланди

    04.05.2020, 14:27

    Метеоролог: Сардобада фалокат юз берган вақтда кучли ёмғир ҳам, кучли шамол ҳам бўлмаган

    04.05.2020, 13:56

    Қозоғистон расмийлари Сардобадаги тошқинни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келмоқда

    04.05.2020, 13:27

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

    04.05.2020, 12:47

    Сирдарёда эвакуация қилинган 6 мингдан ортиқ аёллар, болалар, қариялар 4 май куни ўз уйларига қайтиши кутилмоқда

    04.05.2020, 12:43

    Сирдарёда Миллий гвардия ходими тошқин ичида қолган хонадондан тўққиз кишини қутқариб чиқди

    04.05.2020, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Корея Ўзбекистондан олтита хизмат ити харид қилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:35

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.