«Барселона» коронавирус сабаб тўхтаб қолган мавсумнинг қайта бошланишига тайёргарлик кўрмоқда.
6 май, чоршанба куни клуб футболчилари коронавирусга қон таҳлили топширади.
Таҳлиллар натижаси қандай бўлишидан қатъи назар «Барселона» клуб базасида якка ҳолдаги машғулотларни бошланишни мўлжал қилмоқда. Шу билан бирга футболчилар машғулот кийимларини ўз уйида алмаштириши ва машғулотдан кейин фақат уйида ювиниши мумкин бўлади.
Антикоронавирус қоидаларига кўра, иккинчи босқичда «Барселона» футболчилари кичик гуруҳ бўлиб шуғулланишлари мумкин, шунингдек, уларга уйда оила аъзолари билан алоқада бўлишдан қочиш тавсия қилинади.
Учинчи босқичда эса жамоа 14 кишидан ошмаган ҳолда тактик машғулотларга киришиши мумкин бўлади.
Ишлаб чиқилган қоидаларга кўра, клублар Ла Лига ўйинларини қайта бошлагунга қадар бир ойча вақт ўтиши керак.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)