• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Хитойлик олимлар коронавирусдан кўпроқ эркаклар вафот этаётганини аниқлади

    Хитойлик олимларнинг янги тадқиқоти натижаларига кўра, эркакларнинг COVID-19’дан ўлиш даражаси аёлларга нисбатан 2,5 баравар юқори, касалликнинг ўзи эса эркакларда нисбатан оғирроқ шаклда ўтади. Тадқиқот натижалари Frontiers in Public Health журналида эълон қилинди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    COVID-19 инфекцияси кўп жиҳатдан олимлар учун жумбоқ бўлиб қолмоқда. Хусусан, олимлар нима учун касаллик баъзиларда ўлим хавфини юзага келтираётгани, баъзиларда эса белгиларсиз ўтаётганини ҳали ҳам тушунмаяпти.

    Пандемия бошланганидан буён асосий хавф гуруҳига кексалар ҳамда диабет, юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари касалликлари каби бошқа касаллиги бўлган кишилар кириши деярли тушунарли эди. Болаларда эса COVID-19 нисбатан енгил шаклда ўтиши ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар берилди.

    Пекиннинг Тонгрен касалхонаси шифокорлари COVID-19 билан хасталаниш ва ундан вафот этиш бўйича жинслар ўртасидаги фарқ юзасидан биринчи таҳлилни амалга оширди.

    Тадқиқот раҳбари Жинь-Куи Яннинг маълум қилишича, январь ойининг бошида COVID-19’дан вафот этаётган эркакларнинг сони аёлларга нисбатан кўп эканлиги кузатилган.

    Таҳлилга шифокорларнинг ўзи томонидан даволанган 43 нафар бемор ва барча учун очиқ бўлган базадан 1056 нафар беморнинг маълумотлари олинган. Янги SARS-CoV-2 коронавируси 2003 йилда тарқалган SARS вирусига ўхшашлиги ҳисобга олинган ҳолда, олимлар 2003 йилдаги SARS вируси билан касалланган 524 нафар беморнинг маълумотларини ҳам олган. Танлаб олинган беморлар ичида касалланган эркаклар ва аёлларнинг ёши ва сони бир хил бўлган.

    Тадқиқот муаллифларининг хулосаларига кўра, COVID-19 билан оғриган беморлар орасида касаллик белгилари нисбатан оғир бўлган ва ўлим хавфи юқорироқ бўлганлар гуруҳини асосий касалликка қўшимча бошқа касалликлари бўлган кексалар ташкил қилган. Бироқ қолган беморларнинг ичида эркакларда касаллик аёлларга нисбатан оғирроқ шаклда ўтган.

    COVID-19 бўйича таҳлил қилинган беморлар ичида вафот этганларнинг 70 фоизини эркаклар ташкил қилган. Бу эса эркакларда ўлим хавфи ёшидан қатъи назар аёлларга нисбатан 2,5 баравар юқорироқ эканлигини билдиради. 2003 йилдаги SARS вируси билан касалланган беморларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган.

    Қизиқ томони шундаки, вируснинг ҳужумида иштирок этадиган ACE2 оқсилларининг даражаси SARS инфекциясида ҳам, COVID-19 инфекциясида ҳам юрак-қон томир касалликлари ва диабети бор беморларда, шунингдек, ёшидан қатъи назар эркакларда юқори бўлган. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, айнан шу омил вируснинг эркакларга кучлироқ ҳужум қилишига аосий сабаб бўлиши мумкин.

    Олимларнинг фикрича, нима сабабдан COVID-19 эркакларда оғирроқ ўтиши ва ўлим даражаси юқори эканлигини аниқлаш учун қўшимча ва нисбатан кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш керак. Олинган натижалар эркаклар коронавирус олдида нисбатан ожизроқ эканлигини кўрсатувчи ва энг кўп зарар етадиган гуруҳни аниқлашга ёрдам берадиган аниқ далил ҳисобланади.

    Тадқиқот раҳбари кекса ёшли эркак беморларга қўшимча ғамхорлик қилишни ва зудлик билан уларни интенсив терапия бўлимига жойлаштиришни тавсия қилган.

    Мавзуга доир: 

    • Ҳиндистонлик шифокорлар янги турдаги коронавируснинг 10 та мутациясини аниқлади
    • Коронавирус пандемиясининг яна бир кутилмаган ижобий таъсири ҳақида маълум қилинди
    • Гонконглик олимлар коронавирусдан ҳимоя қилишга қодир «антивирус қопламани» яратди

    30.04.2020, 06:45   Изоҳ (0)   15190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда коронавирусни қон плазмаси билан даволаш усулига шубҳа билан қаралди

    29.04.2020, 18:57

    Ҳиндистонлик шифокорлар янги турдаги коронавируснинг 10 та мутациясини аниқлади

    29.04.2020, 12:57

    Ер сайёрасидаги энг хавфли жой номи маълум қилинди

    29.04.2020, 11:27

    Коронавирус пандемиясининг яна бир кутилмаган ижобий таъсири ҳақида маълум қилинди

    29.04.2020, 08:01

    Уханда коронавирус излари касалхона ҳавосида ҳам топилди

    28.04.2020, 21:16

    Гонконглик олимлар коронавирусдан ҳимоя қилишга қодир «антивирус қопламани» яратди

    28.04.2020, 14:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда янги туғилган чақалоқ ҳидига ўхшаш атир яратилди

    Илм-фан | 14 август, 17:30

    Халқаро сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатиш бўйича кўрсатма берилмаган — вазирлик

    Ўзбекистон | 14 август, 17:17

    Перу собиқ президенти ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 17:15

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Франция элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

    Ўзбекистон | 14 август, 16:47

    Трамп Путинга тинчлик учун табиий бойликларни таклиф этмоқчи — The Telegraph

    Дунё | 14 август, 16:40

    УЕФА Суперкубоги баҳси олдидан Ғазодаги урушга қарши баннер намойиш этилди (фото)

    Спорт | 14 август, 16:35

    Қирғизистон 3,5 тонна пистани Ўзбекистонга қайтариб юборди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.