Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда коронавирусга чалинган аёл соғлом чақалоқни дунёга келтирди, деб хабар беради Akhbaar24.
Онанинг аҳволи яхши дея баҳоланмоқда, аёл секин-аста тузалмоқда. Бироқ касалхона шифокорлари туғруқ вақтида коронавирус юқтириб олмаслик учун ҳимоя чораларини кўришга мажбур бўлган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан чақалоққа ҳам бир қатор тиббий муолажалар қўлланилган.
Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланиш бўйича илк ҳолат март ойининг бошларида аниқланган. Инфекция Баҳрайн орқали Эрондан келган подшоҳлик фуқаросида аниқланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 20 минг кишидан ошган, 152 киши вафот этган.
Аввалроқ Америкада коронавирус сабаб комада ётган аёл фарзандли бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)