• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мавҳумлик қурбонига айланаётган дунё ва пандемиядан кейинги АҚШ. Трамп қачонгача шифокорлар норозилигига сабаб бўлади? Жаҳон матбуоти коронавирус ҳақида

    «Дарё» жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг коронавирусга бағишланган навбатдаги сонини диққатингизга ҳавола этади.

    Пандемия шароитидаги дунё инқирози учун «шифо» борми?

    Дунё келажаги рақобатни мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдони қуролга айлантирмаслиги керак, аксинча, бу ўзаро ривожланиш учун, манфаатли ҳамкорлик учун воситага айланиши лозим, деб ёзади The Project Syndicate нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    COVID-19 сабаб дунё ҳамжамияти мавҳумлик қурбонига айланди. Мавҳумлик (вирусга қачон шифо топилиши) дунё ҳамжамиятлари иқтисодиётига кундан кунга улкан зиён келтирмоқда. Дунё аҳолисининг ярми карантинда қолар экан, бой давлатлар ҳам, қашшоқ мамлакатлар ҳам бирдек иқтисодий рецессия гирдобида қолмоқда. Иқтисодий рецессиянинг олдини олиш учун эса барча мамлакатлар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши ўта муҳим.

    Хитой мисолида олиб қаралганда, нега халқаро ҳамжамиятлар иноқлик билан, аҳилликда инқирозни салбий таъсирларини юмшатишга ҳаракат қилиши кераклиги сабаблари янада ойдинлашади. Хубэй вилоятида бир неча ой давомида давом этган карантин ҳолати натижасида ўрнатилган қатъий тартиб одамларнинг ҳаракатланишига чеклов ўрнатди ва Хитой саноатини январь ва февраль ойларида 40 фоизга тушиб кетишига олиб келди.

    Март ойида Хитойдаги заводлар ўз фаолиятини қайта тиклаётган бўлсада, аксар ҳолатларда заводлар олган буюртмалар бекор қилинмоқда. Баҳона эса буюртмаларни кечроққа суриш ёки буюртма тўловларини кечиктириш бўлмоқда. Чунки хитойлик тадбиркорларнинг хорижлик буюртмачилари ҳам пандемия натижасида молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказмоқда.

    Хитой аҳолиси коронавирусдан соғаяётган бўлса-да, иқтисодиётнинг пандемиядан аввалги ҳолатга қайтиши оқсамоқда. Глобализация даврида барча мамлакатларнинг иқтисодиёти ўзаро боғланган экан, барча мамлакатлар бирдек коронавирус келтирган иқтисодий қийинчиликларни ҳис қилади.

    Халқаро ишлаб чиқариш занжирларида ҳам шундай вазият. Пандемия бошлангунга қадар дунё ишлаб чиқариш занжирлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушларидан анча зарар кўрди. Бугун эса улар ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши, транспорт коммуникация соҳаларидаги узилишлар, маҳсулотларга халқаро талабнинг камайганидан азият чекмоқда. Халқаро савдо ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, бу йил дунё иқтисодиёти 32 фоизга қисқаради. Ишсизлик сони кескин ортади. Биргина АҚШ мисолида олиб кўрилганда, мамлакатда ишсизлик натижасида моддий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар сони 22 миллионни ташкил қилиб турибди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шундай бир вазиятда дунё аҳли глобализация жамиятда қанчалик илдиз отганини англаш вақти келди. Мамлакатлар пандемия билан ёлғиз кураша олмади ва шунинг учун ҳам миллий «устунлик»ни илгари сураётган сиёсатчилар ўз сиёсатларидан чекиниши ва дунёвий ресессия ҳамда гуманитар инқирозни салбий оқибатларини юмшатишга янада бирлашиши мақсадга мувофиқ.

    Ҳамжиҳатлик, бирдамлик пандемия муаммосини енгишнинг энг муҳим жиҳати. Миллий ҳукуматлар ўз  аҳолисига ёрдам бериш мақсадида якдил қарор асосида ҳамкорлик қилишлари асосий жиҳат. Дастлабки қадам эса протекционизмга асосланган божлар ва савдо чекловларини бекор қилиш. Бунда тиббий дори-дармонлар, озиқ-овқатлар қаерда энг кўп зарур бўлса, ўша мамлакатга энг аввало етказиб бериш керак.

    Бирдамлик эса ишчи ўринларини, даромадларни ва тирикчилик манбаларини ҳимоя қилиш. Бу орқали кичик ва ўрта тадбиркорлик муҳофаза қилинади. Бу ҳақида ҳаттоки Халқаро савдо палатасининг ҳам тавсиялари мавжуд. Йирик иқтисодиётли мамлакатларда асосий ишчи ўринларни айнан кичик ва ўрта бизнес яратади. Бундай тадбиркорлик субъектлари инсонлар кундалик эҳтиёжи учун ишлатадиган аксар маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан банд. Шундай экан, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг бизнесини ҳимоя қилиш ўта муҳим.

    Халқаро ҳамжамиятнинг ўзаро бир-бирига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда мультилатераль – кўп томонлама алоқаларнинг янги жиҳатларини юзага келтиришга ҳаракат қилиш лозим. Энг аввало, халқаро савдонинг шаффофлиги ва барқарорлигини таъминлаш жоиз, бу эса барчага бирдек иқтисодий ўсиш имконини беради. Бундан ташқари, ҳар бир жамият аъзосига жаҳон тизимида тинчлик ва барқарорлик тамойили асосига қурилган халқаро савдога йўл очиш лозим.

    Бундай тизимни яратиш учун божларни бекор қилиш, маъмурий тўсиқларни олиб ташлашгина кифоя қилмайди. Шундай экан, дунё давлатлари келажакдаги савдони яхшилашдан барча бирдек ютишини ёки тизим ислоҳ қилинмаса, барча бирдек ютқазишини англаб етиши муҳим. Мультилатераль (кўп томонлама алоқалар) ва очиқ савдо имкон қилинса, баҳамжиҳат иш кўрилса, мақсадга элтувчи сиёсат бўлади, деб якунлайди The Project Syndicate нашри.

    АҚШнинг келажакда дунё олдидаги вазифаси нимадан иборат бўлиши лозим?

    Консерватив фикрларга эгаб бўлган америкалик олим Патрик Бьюкенен пандемиядан сўнг дунёнинг энг кучли иқтисодиётига эгаб бўлган АҚШнинг вазифалари нималардан иборат бўлиши кераклиги ҳақида фикрлар билан бўлишди, деб ёзади The American Conservative нашри.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Пандемиядан сўнг вирус келтириб чиқарган инқироз натижасида АҚШ ўзининг бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш сиёсатини сақлаб қола оладими ёки йўқ, иккинчи рақамли буюк бўхрондан АҚШ чиқиб кета оладими ва Америка жамиятининг пандемиядан сўнгги комиллик ҳақидаги ғояларида қандай ўзгариш бўлади каби саволларга жавоб изланди.

    Иккинчи жаҳон урушидан сўнг америкаликлар ўз ватанларига қайтишни истаб қолди ва миллий давлатчилик қуриш борасидаги режаларни Америка ҳукумати бироз кечиктиришига тўғри келди-ю, Элба дарёсидан Баренс денгизигача ястаниб ётган Сталин режимига жавоб қилишни эътиборга олмади. Аммо орадан 40 йил ўтиб АҚШ ўз мақсадга ета олди. АҚШ ғалабадан нималарга эриша олди каби саволнинг жавоби эса янада қизиқ!

    АҚШ НАТОнинг чегараларини Болтиқ ва Қора денгизгача кенгайтириб, Россиядек рақибни ўзига гижгижлаб олди. Бундан ташқари ҳукумат  Яқин шарқда муваффақиятсизлик билан тугаётган минглаб америкаликларнинг қонини тўккан ва қимматга тушган «демократия учун салиб юришларига» киришиб кетди. АҚШ Хитойга ўз саноатининг кучлик пишангларини сармоя сифатида ётқизди ва натижада, Хитой қўйган тузоққа маҳкум бўлди.

    Тарихдан маълумки, йирик давлатларнинг хатолари ўзлари учун ниҳоятда қимматга тушган ёхуд уларнинг ҳалокати билан тугаган. COVID-19 пандемияси бошлангунга қадар аксар америкаликлар АҚШнинг интервенционист сиёсати америкаликлар учун яхшилик билан тугамаслигини тушуниб қолди ва бундай сиёсатни «мантиқсиз, ақлсиз» дея баҳолаб, воз кечиш кераклиги ҳақида шивир-шивир қила бошлаган эди.

    Аммо Трамп президентлиги даврида иқтисодий ўсиш кўрсаткич ўсиб бораётгани манзарасида ташқи сиёсат оқсаб, ишсизлик даражаси ўта паст натижани кўрсатиб, бозордаги ўсиш 1920 йиллар даражасидан юқори бўлган натижани кўрсатаётган вазиятда пандемия туфайли юзага келган инқирозни АҚШнинг интервенционист сиёсатидаги мағлубиятлари билан боғлаш қанчалик ўзини оқлайди, бу, албатта, кўп саволларни ўртага ташлайди.

    Ноябрь ойидаги сайловларда ғалабасини кутаётган демократлар америкаликларга миллий тиббий суғурта, углерод солиқлари, янги яшил курс сиёсатини, очиқ чегаралар, умумий авф, репарациялар ва ижтимоий ҳамда иқтисодий тенгсизликни камайтириш учун бойликларни тенг тақсимлаш сиёсатини тарғиб қилмоқда. Бундай эзгу мақсадларни амалга ошириш учун эса АҚШ ҳукуматига триллионлаб доллар керак бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Демократлар мудофаа тизими маблағларига захирадаги маблағ сифатида қарар ва янги прогрессив давр учун молиялаштиришни айнан мудофаа тизимидан олиш имконияти сифатида талқин қиларда. Республикачилар ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонадиган бўлса, улар кейинги сиёсий ҳаёт учун янги «истиқболли йўлланмани» қўлга киритади.

    Айрим республикачилар назарида бугунги даврнинг совуқ уруши нишони сифатида Хитойни мўлжалга олган. Вашингтонда ҳаттоки расмий Пекин сотиб олган АҚШ облигацияларининг тўловларидан воз кечиш ва Хитойни коронавируснинг дунёга тарқалиб кетишини олдини омагани учун товон тўлашга мажбур қилишдек фикрлар ҳам урчиган.

    Аммо америкалик сиёсатчилар АҚШ давлат қарзларини тўлашдан бош тортиши ва мустақил давлатларга собиқ хатолари учун халқаро судга мурожаат қилишдан олдин вазият борасида етти ўлчаб бир кесиши ҳам муҳим. Эҳтимол АҚШ сиёсатидан зарар кўрган бошқа давлатлар ҳам ўтмишда етказилган зарарлар борасида қарши даъво қилиб қолиши мумкин. Ироқ, мисол учун, ўз ҳудудида изи топилмаган оммавий қирғин қуроли уруш оқибатида расмий Вашингтонга халқаро судга даъво киритишга тўлақонли ҳақли.

    Либераллар эса жон жаҳди билан иқлим ўзгаришлари борасида АҚШ ҳукумати бирор-бир сиёсат юргизиши учун ҳаракат қилмоқда. Пандемиядан сўнг АҚШда бу борада мутлақо кутилмаган вазият ҳам юзага келиши мумкин. Амалдаги халқаро шартномалардан келиб чиладиган бўлса, АҚШ Европа ва Осиёдаги ўнлаб мамлакатлар олдидаги мажбуриятларини бажаришига тўғри келади ва иқтисодиётнинг заифлашуви кузатилаётган пандемия шароитида АҚШ бюджети йилига уч триллион доллар дефицитни ташкил қилмоқда.

    Агарда ноябрдаги сайловларда Трамп ғалаба қозонадиган бўлса, шубҳасиз АҚШ чегараларига қулф осилади, Америка Яқин шарқдан чекина бошлайди, бизнес мамлакатга қайта бошлайди, АҚШ халқаро ташкилотлар олдидаги масъулиятидан бош тортади ва «Биринчи навбатда Америка манфаатлари» асосий шиори яна мустаҳкамланади. Трампнинг иккинчи муддатга сайланиши АҚШ ўз қобиғига ўралиб қолишини англатади.

    Дональд Трампнинг коронавирусга қарши курашдаги «минскча» маслаҳатлари

    23 апрель санасида президент Трамп Оқ уйдаги матбуот конференциясида коронавирусга қарши курашда ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди. Унинг маслаҳатлари эса АҚШ тиббиёт ходимлари тарафидан кескин норозиликка сабаб бўлди, деб ёзади NBC News нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Трамп коронавирусга қарши курашда кўпроқ антисептиклардан фойдаланишга чақирди, аммо америкалик тиббиёт ходимлари бундан ларзага тушди ва президент тарафига кўплаб танқидларни ёғдирди. Тиббиёт ходимлари назарида Трампнинг тавсияларига амал қилиш бу инсоннинг ўлим билан шартнома тузишидир. Шунингдек, улар америкаликларга Трамп тавсияларига қулоқ солмасликни уқтирди ва президентнинг бу тавсияларини ўта масъулиятсизлик деб қоралашди.

    Президент Трамп маъмуриятининг бир амалдори президентга хлор коронавирусни ўлдриши мумкинлиги ҳақида маълумот бергач, Трамп хлор моддасининг самараси ҳақида сўз очишга қарор қилди, аммо бу ўлим билан баробар ҳолат деб изоҳлади америкалик шифокорлар.

    Трамп фикрича, дезинфекцияловчи  модда бир дақиқа ичида вирусни ҳалок қилиши, бундай моддани, албатта, томирдан юборилгандаги натижаси қандай бўлиши ҳақида ҳамда у модданинг ўпкага таъсири ҳақида гапирди. Оқ уйдаги брифинг якунида эса, албатта, муолажа қилаётган шифокор тавсиялари ҳам муҳимлигини таъкидлади.

    Врачлар назарида эса вирусни зарарсизлантирадиган воситалар заҳарли ва ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Айниқса, хлор, агарда ундан нотоғри фойдаланиладиган бўлса. Айнан шундай фикрни NBC News ахборот нашрига берган интервьюсида пульмонологик доктор Вин Гута эътироф этди.

    Озиқ-овқатлар ва тиббий дори-дармонлар санитарияси бошқармаси экспертлари фикрича, дезинфекция қилувчи воситаларни ичга қабул қилиш ҳалокатли якунга олиб келиши сабаб татбиқ қилиб бўлмайди. Улар фикрича, бу сохта фаншунослик бўлиб, кўп йиллар мобайнида аутизм ва ОИТС касаллигини даъволашга ёрдам бериши ҳақида исбот топмаган гап-сўзларни келтириб чиқаришга олиб келган.

    Вин Гупта айтишича, хлор ва изопропил спиртини кам миқдорда ичга юбориш ҳам ўлим билан якунланиши мумкин. Бошқа шифокор олимлар эса Трампнинг «ақллилигидан» даҳшатга тушган. Шифокор Кашиф Маҳмуд ўзининг Twitter’даги саҳифасида «Шифокор сифатида зарарсизлантирувчи воситаларни ва ультрабинафшаларни ичга юбориш COVID-19’дан ҳимоя сифатида фойдаланишни маслаҳат бермаган бўлар эди. Трампнинг тиббий маслаҳатларига қулоқ солманглар», деб ёзган.

    https://twitter.com/kashmood/status/1253464185930997760

    Оқ уйдан келаётган бундай аҳмоқона маслаҳатлар шифокорларнинг ҳафсаласини пир қилмоқда. Бундан аввал гидроксохлорин COVID-19’ни самарали муолажа қилаётгани борасида фикрлар тарқалганида, Трамп мазкур препаратни фаол тарзда қўллашга чақирган эди. Аммо сал ўтмай гидроксохлорин билан муолажа қилинган беморлар орасида ўлим кўпайиб кетгани бу дорининг вирусга қарши самарали эмаслигини юзага чиқарди.

    Амалдаги президентнинг асосий рақиби бўлган демократлар партияси номзоди Жо Байден Трампнинг уқувсизларча қилган баёнотини кескин танқид қилди ва вирусга қарши кўплаб тестлар олиниши ва ҳимоя воситаларидан кўпроқ фойдаланиш афзалроқ эканини таъкидлади.

    Америкада ҳам Туркманистон ёки Беларусь раҳбарлари таклифига монанд бўлган фикрлар ўқиб қолсангиз ҳайрон бўлманг, азиз ўқувчи.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    26.04.2020, 10:50   Изоҳ (0)   92404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда ўтган бир сутка ичида қарийб 2 минг киши коронавирус оқибатида вафот этди

    26.04.2020, 10:38

    Намойишга чиққан «шифокор» ит, Камчаткадаги вулқон, Рамазонни кутаётган АҚШ. Ҳафта суратлари

    25.04.2020, 23:58

    Италияда май ойида музейлар ва Колизей очилади

    25.04.2020, 23:37

    Францияда ўлим даражаси 2019 йилга нисбатан 25 фоизга ошди

    25.04.2020, 22:17

    Саудия Арабистонида қамчилаш жазоси бекор қилинди

    25.04.2020, 21:14

    Нью-Йорк губернатори штатга коронавирус Хитойдан эмас, Италиядан кириб келганини тахмин қилди

    25.04.2020, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.