Ҳукуматнинг 24 апрелдаги қарори билан Фахриддин Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Фахриддин Бобоевга 2019 йилнинг 26 февралидан «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юклатилганди. Унга қадар мазкур уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимида ишлаган Сардор Умурзоқов Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)