• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда интернет орқали тиббий маслаҳат олиш имконияти яратилди

    Ўзбекистонда илк бор «Шифокордан сўранг» онлайн поликлиникаси синов тариқасида ишга туширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан AskDoctor компанияси ва Uzinfocom ягона интегратори ҳамкорлигида ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа ўзбек ва рус тилларида фаолият юритади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

    Маълум қилинишича, ушбу лойиҳадан фойдаланиш учун www.askdoctor.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Бунинг учун алоқа маълумотларни киритиб, телефон рақам орқали тасдиқлаш лозим бўлади. Сўнгра тегишли йўналиш бўйича шифокор ва қулай бўлган алоқа усулларидан (видео) бирини танлаш лозим.

    Олдиндан ёки мулоқот пайтида анкеталар, касалхонадан чиққанлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, яъни, шифокорга тавсияларни тайёрлашда ёрдам берадиган маълумотлар тасвирини юклаш мумкин. Шифокор маслаҳатидан сўнг маслаҳат олувчининг телефонига тавсия ёзилгани тўғрисидаги хабар келади. Тавсияни сайтнинг шахсий кабинети орқали юклаб олиш мумкин.

    Таъкидланишича, лойиҳа мақсадидан келиб чиққан ҳолда, онлайн маслаҳатлар фақат тавсия характерига эга. Чунки шифокор масофадан туриб таҳлил олиш, ҳарорат, босим ва пулсни ўлчаш каби ҳаракатларни амалга ошира олмайди.

    Ушбу онлайн хизматдан Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, карантин тадбирлари даврида мутлақо бепул. Хизматдан фойдаланиш учун махсус дастурларни ўрнатиш талаб этилмайди ва интернет браузерига эга ҳар қандай қурилма (смартфон, планшет, ноутбук, компьютер) орқали фойдаланиш мумкин. Браузер созламаларида сайтнинг микрофон ва вебкамера қурилмаларидан фойдаланишга рухсат берилиши керак.

    Маълум қилинишича, онлайн поликлиниканинг барча мутахассислари Соғлиқни сақлаш вазирлигида қўшимча синовдан ўтган юқори малакали шифокорлар, шу жумладан, профессорлар ҳисобланади. Тез орада уйда бўлган ва тиббий маслаҳатларни тақдим этиш учун техник имкониятга эга шифокорларни ҳам жалб қилиш функцияси ишга туширилади.

    Бундан ташқари, ушбу сайтда мақолалар, тавсиялар ва тиббий энциклопедия ҳам мавжуд бўлиб, шифокор билан онлайн маслаҳатлашувдан олдин керакли саволларга жавоб топиш мумкин.

    Тўсатдан пайдо бўлган оғриқ ва касаллик аломатлари пайтида диққатни жамлаш жуда қийин бўлишини ҳисобга олган ҳолда, www.askdoctor.uz сайтида олдиндан рўйхатдан ўтиш тавсия қилинади.

    Қайд этилишича, онлайн маслаҳат тўлиқ даволаниш ҳисобланмайди. Зарур ҳолда шифокор-консултант тез ёрдам чақириши ёки шифокор кўригига йўналтириши мумкин.

    Вазирликнинг қайд этишича, ушбу лойиҳа қисқа фурсатларда ишга туширилиб, маълум бир муддат синов тариқасида фаолият юритади. Ушбу даврда техник носозликлар юзага келиши ва матнда хатоликлар кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, айни пайтда шифокорлар сони кам бўлганлиги боис мурожаатчилар кўпайиб, консултантлар банд бўлган тақдирда, бироздан сўнг қайта мурожаат қилиб кўриш тавсия этилади.

    Эслатиб ўтамиз, карантин сабабли Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда онлайн хизматлар йўлга қўйилмоқда ва ривожлантирилмоқда. Хусусан, банк, солиқ, таълим соҳаларида иш онлайн ташкил қилинмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев масофавий ўқув курслари ташкил этиб, ёшлар ва аёлларга ҳунар ўргатиш бўйича топшириқ берди.

    23.04.2020, 16:04   Изоҳ (0)   35194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нурмат Отабеков коронавирус юқиш хавфи кимларга ва қаерда кўпроқ эканлигини маълум қилди

    23.04.2020, 16:00

    Қашқадарё ҳокими ташаббуси билан Ғузорда ёшлар шаҳарчаси барпо этиладиган бўлди

    23.04.2020, 15:15

    Ўзбекистон мусулмонлар идораси: «Коронавирусдан вафот этган киши шаҳид ҳисобланади»

    23.04.2020, 15:07

    Ўзбекистон 1 майдан бошлаб тиббий маҳсулотлар хом ашёси экспортини тўхтатади

    23.04.2020, 15:03

    Нурмат Отабеков: «Фақат кескин чораларгина касаллик чўққисини енгиб ўтишга ёрдам беради»

    23.04.2020, 14:39

    Карантин постида жанжал кўтарган самарқандликлар 15 суткага қамалди

    23.04.2020, 14:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.