Коронавирусдан вафот этган киши шаҳид ҳисобланади. Бу ҳақда Ал-Азҳар электрон фатво марказининг коронавирусга оид фатволарига таяниб Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
«Ал-Азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабаб вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади. Дунё ҳукмлари борасида унга барча мусулмон маййитларга татбиқ қилинадиган ғусл, кафанлаш, жаноза намози каби ҳукмлар жорий қилинади. Бунинг далили Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари: «Шаҳидлар бешта: тоъун (ўлат)дан ўлган, қорин оғриғи (ички касаллик) билан ўлган, чўкиб ўлган, том босиб ўлган, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар». Бир ривоятда, тоъун (вабо)да ўлган шаҳиддир, деганлар», — дейилади хабарда.
Ана шулардан келиб чиқиб коронавирусдан ўлганлар ҳам тоъун (ўлат)дан ўлганлар қаторида ҳисобланади.
Изоҳ (0)