Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев ташаббуси билан деҳқонободлик ва шаҳрисабзлик ёшлар учун Ғузор туманида ёшлар шаҳарчаси барпо этиладиган бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ғузор туманидан деҳқонободлик ва шаҳрисабзлик ёшлар учун 1000 гектар ер ажратилган. Улар ҳудудда деҳқончилик қилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етиштиради.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовга кўра, Ғузорда «Ҳар бир ёшга — бир гектар» лойиҳаси доирасида ер майдонлари ажратиш ишлари бошланган.
Мавзуга доир: Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги лойиҳаларга 247,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди
Эслатиб ўтамиз, Зоир Мирзаев жорий йилнинг февраль ойида Шаҳрисабз туманининг чегара ҳудудида жойлашган Сарчашма қишлоғида бўлиб, қишлоқ аҳолиси муаммоларини ўрганган эди.
Изоҳ (0)