Нонуштага ҳам тўйимли, ҳам мазали, шу билан бирга, тез тайёр бўладиган таом тайёрлашни истовчилар учун шоколадли сирник рецептини ҳавола этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- Творог – 300 грамм
- Тухум – 1 дона
- Манний ёрмаси – 1,5 ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи
- Шоколад
- Ун
- Творогни санчқи ёрдамида эзиб, унга тухум ва манний ёрмасини қўшиб аралаштиринг.
- Уни шаклга келтириб, ичига шоколад бўлагини солинг.
- Сирникнинг икки томонини унга ботиринг.
- Товада қизиган ўсимлик ёғига сирникни солиб, икки томонини тилларанг бўлгунича қовуринг.
Изоҳ (0)