Пицца болалар ва катталар учун ҳамиша севимли бўлган. Уни нонушта, тушлик ҳатто кечки овқат ўрнига ҳам ейиш мумкин.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Ун— 1,5 пиёла
- Туз — таъбга кўра
- Шакар — 2 чой қошиқ
- Зайтун ёғи — 1 чой қошиқ
- Хамиртуруш — 1 чой қошиқ
- Сув — 130 мл
- Колбаса — 50 грамм
- Булғор қалампири — 2 дона
- Зайтун — 10-15 та
- Помидор — 5 дона
- Пишлоқ —50-80 грамм
- Томат пастаси — 3 ош қошиқ
- Тузланган қўзиқорин
- Хамирга кетадиган масаллиқларни қўшиб оширма хамир қилинг.
- Тайёр бўлгач 1 соат давомида тинишини кутинг.
- Хамирни айлана шаклида унлаб ёйинг.
- Хамир устини ёғлаб олинг.
- Сўнгра томат пастасини хамир устидан суриб чиқинг. Томат ўрнига кетчупдан ҳам фойдаланиш мумкин.
- Пишлоқни қирғичдан чиқариб хамир устини у билан қопланг.
- Колбасани кесиб пишлоқ устидан териб чиқинг.
- Зайтунни айлана шаклида кесиб колбаса орасидаги бўш жойларга қўйинг.
- Кейинги босқичда бўлса қолган маҳсулотлар: булғор қалампири, помидор ва қўзиқоринни хамир устига қўйинг.
- Пиццани 30 дақиқага, 190 даражада қизиб турган духовкага қўйинг.
Изоҳ (0)