• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: коронавирус пандемияси бўйича 21 апрелнинг асосий хабарлари

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирус оқибатида вафот этганлар сони дунё бўйича 171 минг кишини ташкил қилмоқда, инфекция билан касалланганлар сони 2,5 миллион кишидан ошди. Коронавирус пандемияси бўйича 21 апрелнинг асосий хабарлари.

    Жаҳондаги вазият

    Жонс Ҳопкинс университетининг Тошкент вақти билан соат 20:10 даги маълумотларига кўра:
    • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 2 501 156 киши;
    • касалликдан тузалганлар — 659 732 киши;
    • инфекция оқибатида вафот этганлар — 171 810 киши.
    АҚШда коронавирус қурбонлари сони 42 минг кишидан ошиб кетди, пандемия бошланганидан буён мамлакатда 787 мингдан ортиқ одам COVID-19’ни юқтириб олган. Ҳозирга қадар 72 мингдан ортиқ бемор вирусдан даволанишга муваффақ бўлди.

    Фото: Reuters

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 11 та ҳолат аниқланди, 22 киши тузалди, вафот этганлар қайд этилмади. Хитойда умумий ҳисобда 83 849 киши коронавирусга чалингани тасдиқланган, 4 636 киши вафот этган.

    Жанубий Кореяда бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 9 та ҳолат аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 10 683 кишига етди. Касалланганларнинг 99 нафари тузалган, вафот этганлар сони 237 кишига етди. Аввалроқ вафот этганлар сони 236 кишини ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 1005 кишига етди. Мамлакатда коронавирус сабабли 31 киши вафот этган, касалликдан тузалган сони ҳам 31 кишини ташкил этмоқда.

    Африкада коронавирусга чалинганлар сони 22 500 кишидан ошди. Африканинг учта давлати — Лесото, Ғарбий Саҳро ва Комор оролларида ҳалигача коронавирус қайд этилмаган.

    Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 1967 кишига етди, 19 киши вирус қурбонига айланган. Шунингдек, 447 бемор даволанишга муваффақ бўлган.

    Қирғизистонда коронавирус билан касалланганларнинг жами сони 590 кишига етди. Айни вақтда 367 киши стационарда даволанмоқда, уларнинг 5 нафари жонлантириш бўлимида. Пандемия бошланганидан буён 7 киши вафот этган, 216 киши вирусдан фориғ бўлган.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистонда 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 30 ҳолат тасдиқланиб, касалланганлар сони 1657 кишига етди.

    20 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 62 та янги ҳолат тасдиқланганди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни 56 та, 18 апрель 85 та, 19 апрель эса 75 та янги ҳолат тасдиқланган.

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда коронавирус билан хасталанган яна бир эркак бемор вафот этди. Бу Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморнинг вафот этиши билан боғлиқ олтинчи ҳолатдир. Бунгача 27 март куни Наманган вилоятида Умрадан қайтган қизидан коронавирус юқтириб олган 72 ёшли онахон миокард инфарктидан (унинг жанозасида қариндошларидан ҳеч ким иштирок этмаган), 28 март куни Тошкент шаҳрида ўзини уйда даволашга уринган 39 ёшли (эркак) шифокор коронавирус инфекциясидан, 7 апрель куни коронавирусга чалинган 40 ёшли эркак юрак ва ўпка етишмовчилигидан, 11 апрель куни эса хориж сафаридан коронавирусга чалиниб қайтган фарғоналик 59 ёшли аёл ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги оқибатида, 18 апрель куни Тошкент шаҳрида 77 ёшли аёл коронавирус инфекцияси асоратлари — икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этгани маълум қилинган эди.

    Ўзбекистонда 21 апрель куни 96 киши коронавирусдан тузалди. Мамлакатда тузалганлар сони 357 нафарга етди. Улар орасида энг ёши каттаси 71 ёшда бўлса, энг кичиги 2019 йилда туғилган.

    Бухорода коронавирусга чалинганлар 388 нафарга етди. Беморлар орасида юк автомобили ҳайдовчилари ҳам бор. 20 апрель куни касалликка чалингани аниқланган икки нафар бемор Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.

    Шу кунга қадар Ўзбекистонда 150 мингга яқин киши коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. Олинган тестларнинг сони келгусида максимал оширилиши ҳисобигагина карантин шартларини юмшатиш мумкин.

    Ўзбекистон бўйича асосий маълумотлар

    Хориждаги ўзбекистонликларни олиб келувчи янги чартер рейсларни ташкил қилиш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади. Чартер рейсларнинг санаси ва йўналишлари тўғрисида расмий манбалар орқали қўшимча равишда маълумот берилади.

    Шавкат Мирзиёев Республика комиссиясига коронавирус умуман аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди. Фаолияти тикланадиган объектларда ишлар санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, Президент карантин даврида қурилиш ҳажми камайишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади. «Тармоқ раҳбарлари ишларни тўғри ташкил этсалар, иқтисодий инқироздан имкон қадар кам йўқотишлар билан чиқиб кетамиз», — деган Президент.

    Тошкент шаҳридаги хусусий меҳмонхоналарда ташкил қилинган карантин ҳудудларида кимлар сақланиши айтилди.

    Тошкент шаҳри ичкарисидаги хусусий меҳмонхоналарда ташкил қилинган карантин ҳудуди вирус юқтирганликда гумондорлар эмас, балки ишлашда давом этаётган ташкилот ва идора ходимлари учун. Улар учун алоҳида транспорт йўлга қўйилган. Меҳмонхона атрофи махсус қўриқланади ва бу жараён масофани сақланганда қўшнилар учун хавф туғдирмайди.

    Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

    Фарғонада коронавирусга чалинган беморларни даволаган 73 нафар тиббиёт ходими ўрин алмашди. Шифохонани тарк этган тиббиёт ходимлари Фарғона туманидаги сиҳатгоҳда 14 кун давомида изоляция қилинади.

    Андижондаги 28 та бозорда дезинфекция қилувчи туннель ва санитария постлари ўрнатилди. Бозорларда дезинфекция туннелларини ўрнатиш андижонлик ёшлардан чиққан таклиф бўлиб, туннелларни ишлаб чиқаришга Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳомийлик қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Самарқандда эҳтиёжманд оилалар учун мўлжалланган арзон уннинг қопига 15 минг сўм қўшиб сотган маҳалла раиси қамалди. Суд мажлисида МФЙ раиси ўз айбига иқрор бўлиб, уйига ун сўраб келганларга 145 минг сўмлик унни 160 минг сўмдан сотганини тан олган.

    Ўзбекистон мактабларида ўқув йили онлайн тарзда якунланади. Ўқитувчилар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда давом эттиради.

    Келгусида хорижга чиқишда коронавирусга чалинмаганлик ҳақида маълумотнома беришнинг имкони йўқлиги айтилди. «Ўтказилган коронавирус таҳлили жавоби қайси муддатгача амал қилиши катта сўроқ остида», — дея жавоб берди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси. Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлар қанча муддатда тузалиши маълум қилинди. Тузалгандан сўнг беморлар билан яна 14 кун давомида реабилитация ишлари олиб борилади.

    Хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳозирча коронавирус таҳлилини ўтказиш жараёнига жалб этилмаслиги маълум қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг лаборатория таҳлилларини ўтказиш имкониятлари етарли эканлиги аниқланган.

    ИИВ карантин вақтида стикерсиз автомашинани жарима майдонига олиб кетилишининг қонунийлиги ҳақида маълумот берди. Автотранспорт жарима майдонига олиб кетилмаса, мазкур шахслар карантин билан боғлиқ чекловларга риоя қилмасликни давом эттириши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Шунинигдек, Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда карантин қоидалари энг кўп бузилаётган вилоятлар рўйхатини эълон қилди. Бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 86 411 та ҳолат аниқланган.

    Карантинда маст ҳолда нотаниш аёлга шилқимлик қилган фарғоналик фуқаро қамоққа олинди. Қоидабузарлик бўйича фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштрилиб, судга оширилган.

    Жаҳонда нима гап?

    Саудия Арабистонидаги Ислом оламининг асосий зиёратгоҳлари Рамазон ойида ҳам ёпиқ қолади. Мусулмонлар Рамазон ойида ушбу масжидларда жамоатчилик ва таровеҳ намозларини ўқий олмайди.

    Коми, Ёқутистон ва Мурманск Россиядаги коронавируснинг жиддий ўчоқларига айлангани маълум қилинди. Путиннинг қайд этишича, касалликнинг энг юқори чўққиси ҳали олдинда турибди.

    Санкт-Петербургда коронавирусга чалинган тиббиёт ходимларига 4000 доллардан берилади. Агар коронавирус билан касалланиш оқибатида шифокорда ногиронлик юзага келса, унга 6600 доллар миқдорида товон пули тўланади.

    Путин АҚШ ва Италияга нима учун инсонпарварлик ёрдами жўнатганини тушунтирди. У инфекцияга қарши кураш олиб бораётган давлатларга ёрдам кўрсатилиши бир томонлама ҳаракат йўли эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Россия президенти коронавирусга қарши вакцинанинг давлат рўйхатидан ўтказилишини тезлаштиришга буйруқ берди. Айни пайтда вакцина клиник текширувларга қадар ҳайвонларда синовдан ўтказилаётгани маълум қилинган.

    Олег Дерипаска.

    Олег Дерипаска.
    Фото: «РИА Новости»

    Россиялик миллиардер COVID-19 билан боғлиқ вазиятни «Чернобиль фалокатининг биологик варианти» деб атади. «Вирусдан талафот кўрган миллионлаб одамлар битта саволга — бунинг қандай қилиб рўй берганига, вируснинг қаердан пайдо бўлиб қолганига жавоб топишни истайди», — дейди Дерипаска.

    Қозоғистонда карантин чекловларини енгиллаштириш бошланди. 20 апрелдан бошлаб Нур-Султон ва Олмаотадаги саноат корхоналари, қурилиш соҳаси ва айрим хизмат кўрсатиш тармоқлари ўз фаолиятини қайта йўлга қўйган.

    Фото: Reuters

    Украина соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ирина Микичак мамлакатда коронавирусга чалинган беморнинг касалхонада даволаниши нархи кунига 11 доллардан 370 долларгача бориши мумкинлигини маълум қилди.

    Мавзуга доир: Дунё мамлакатлари шифохоналаридаги ҳаёт ва ўлим — суратларда

    Эрон Трампнинг коронавирусни даволаш борасидаги маслаҳатларига муҳтож эмаслигини билдирди. Аввалроқ Трамп Эронга коронавирусга қарши кураш йўлида Америкадан ёрдам сўрашни маслаҳат бериб, сунъий нафас олдириш аппаратларини етказиб беришга тайёр эканлигини билдирганди.

    Фото: Reuters

    Трамп иммигрантларнинг АҚШга киришини вақтинча тақиқловчи қарорни имзолайди. Бу коронавирус пандемияси даврида америкаликларнинг иш жойларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади.

    Мавзуга доир: Ухандан 2 ойдан сўнг қайтган шифокорнинг сочи оқариб кетгани учун қизи уни танимади

    ЖССТ вакили коронавирус билан боғлиқ чекловларни вақтли олиб ташламасликка чақирди. «Одамлар ва жамият янги ҳаёт тарзига тайёр бўлиши керак», — деди ЖССТ вакили.

    АҚШда коронавирусни даволаш бўйича 70 дан ортиқ усуллар синовдан ўтказилмоқда. Шунингдек, мамлакатда ўнлаб терапевтик усуллар ва даволаш йўллари тадқиқ қилинмоқда.

    Ўқишни қатъий тавсия этамиз: Янги COVID-19 Ухань лабораторияси маҳсулими? Люк Монтаньенинг коронавирус Ухань лабораториясида яратилган дейиши кескин баҳсларни келтириб чиқарди. Унга қай даражада ишониш мумкин? Бу саволга ўзбекистонлик ёш биолог Бахтиёр Шералиев жавоб беради.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    21.04.2020, 22:04   Изоҳ (0)   125608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳалла вазирлиги: «Ҳомийлик марказлари томонидан 199 мингдан зиёд оилага салкам 23 млрд сўмлик маҳсулотлар етказилди»

    21.04.2020, 21:05

    Асаларичиларнинг шахсий автомобилда Тошкент вилоятидаги карантин постларидан ўтишига рухсат берилди

    21.04.2020, 20:51

    Ўзбекистонда 21 апрель куни 96 киши коронавирусдан тузалди. Мамлакатда тузалганлар сони 357 нафарга етди

    21.04.2020, 20:23

    «Ўзгидромет» 22 апрелда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    21.04.2020, 20:09

    Фарғонадаги уйда дудбўронга тушиб қолган тулки болалари қутқарилди

    21.04.2020, 19:41

    Наманганда 20 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Улар орасида 2 нафар тиббиёт ходими ҳам бор

    21.04.2020, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.